UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  2 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Сака Туркиядаги зилзилаларда азият чеккан 26 та оилани янги турар-жой билан таъминлади Янгиликлар

Сака Туркиядаги зилзилаларда азият чеккан 26 та оилани янги турар-жой билан таъминлади

"Арсенал" футболчиси ажойиб ишга қўл урди.

Букайо Сака Туркиядаги зилзилалардан азият чеккан 26 оилага янги турар-жойлар билан ёрдам берди. Футболчи BigShoe деб номланган хайрия аксиясида қатнашди. Унга кўра футболчи Адияман, Қаҳрамонмараш ва Малатя шаҳарларидаги оилаларга янги турар-жой харажатларини тўлаб берди. Бу оилалар ётоқхона, меҳмонхона ва ошхона билан жиҳозланган контейнерларга жойлаштирилади.

"Бошпанаси бор ҳар бир инсон ўзини бахтли ҳис қилиши мумкин. Фалокат бу инсонлардан ўзларида бор барча нарсани олиб кетди. Кимгадир ёрдам бериш менга кўп нарсани англатади", -дейди Букайо Сака.

Маълумот учун, шу йилнинг февраль ойида Туркия ва Сурияда даҳшатли зилзилалар юз берганди. Ўшанда Туркияда 50 500 нафар инсон ҳаётдан кўз юмганди, яна 107 мингдан ортиқроқ инсон эса жабрланганди.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика