UZ

Сўнгги янгиликлар

03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  5 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  38 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  5 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  5 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2

Саҳоб Жўраев фаолиятини якунлади Янгиликлар

Саҳоб Жўраев фаолиятини якунлади

Теглар :  Саҳоб Жўраев
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасида 23та ўйин ўтказган ҳимоячи бу йил бошида "Оқ-тепа" клубида пайдо бўлганди. Бироқ тез орада футболчи ва клуб шартномани бекор қилишди. Шундан сўнг Саҳоб Жўраев бутсаларини михга илишга қарор қилди.

Футболчи олий лигада "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" каби клубларда фаолият олиб борди. Саҳоб Жўраев 6 марта Ўзбекистон чемпиони, 5 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби, 2 бор Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди.

- Ҳозирги пайтга келиб футболдан анча йироқлашиб кетганман. Ўзимнинг шахсий кичикроқ бизнесим бор. Шулар билан шуғулланиб юрибман. Менда футболга бўлган қизиқиш қолмади. Тўғрисини айтсам охирги 3-4 йилда ўзбек футболининг савияси пастлади ва бу ҳолат менга ҳам таъсир қилди. Инсон ҳамиша ўз ишидан роҳатланиши керак тўғрими? Мен эса нимагадир футбол ўйнаб бундай туйғуни сезмай қўйдим.

Энди "Бунёдкор" орқали мураббийликка ўқимоқчиман. Насиб қилса болаларга бу спорт турини ўргатмоқчиман. Агар мураббийлик лицензиясига эга бўлганимдан кейин "Бунёдкор" иш таклиф қилса шу ерда ишлайман, бўлмаса бошқа клубда фаолият олиб бораман, - дейди Саҳоб Жўраев "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика