

"Ҳар доим айтаман, улар билан биргаликда ишлаш осон. Бу ажойиб футболчилар билан ўйнаётганим, менинг омадим келганидан дарак беради. Улар билан ўйнашни ҳамма ёқтиради, чунки улар жуда яхши футболчи. Ўйинимиз осонлашади ва бирга ишлашдан завқ оламан.
Биз турли мамлакатданмиз ва бир хил бўлмаган тилларда сўзлашамиз, лекин футбол тили универсал деб ўйлайман. Шунинг учун, ҳамма шу тилда гаплаша олиши мумкин. Салаҳ, Фирмино ва менда ҳам шу ҳолат", – дейди Мане.




