UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00"Байер" мавсумга фаворит сифатида киради"  0 11:34"Манчестер Сити" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 11:08"Барселона" яна Нико Уильямснинг трансфери устида ишламоқда  3 10:42«Ливерпуль» афсонаси: «Тен Хаг ноябрда ишдан олинади»  4 10:10«Вест Хэм» сардори фаолиятини БААда давом эттиради  1 09:41МЮда Суперкубокдан аввал муаммолар бор. «Ман Сити»га қарши беш нафар ҳимоячи майдонга тушмаслиги мумкин  4 09:13Элдор Шомуродов «Рома»нинг Англиядаги машғулотларига қўшилди  10 08:45Қойил! «Челси» 9-дарвозабони билан шартнома тузди  2 08:18Про лига. Бугун 15-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 07:50Суперлига. Бугун 15-турга старт берилади  3 07:23Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 00:55Дэвис ёздаёқ "Реал"га ўтиши мумкин  2 00:29Пол Скоулз тен Хагдан хавотир олаётганини айтди  1 23:56"Вильярреал" рекордчиси жамоадан кетди  1 23:35"Ювентус" "Аталанта" футболчисини А Сериянинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айлантириши мумкин  1

"СА"да 1 апрель (2 ҚИСМ) ЖУРНАЛИСТЛАРГА шеърлар!!! Янгиликлар

"СА"да 1 апрель (2 ҚИСМ) ЖУРНАЛИСТЛАРГА шеърлар!!!

"DAVR" FK-25 ва Механик - 14 томонидан тақдим этилган шеърларни беришда давом этамиз.

Ақлини билмадиму лекин бўйи кичкина,
Иш вақти бошланса хам юраверади тинчгина.
Касби операторда кўравериб кўз пишиб,
ИЛҲОМ футболни роса кетгандура тушуниб.

Аввал юзер эди биздек, энди админ бўлди у.
Ҳамма танийди уни ё танимайдими биров?
ФК Даврни "ДАВР" ФК-25 қилган ҳам у,
Юзер билан юзерча гаплашар, ҲУМОЮН ДОВУРОВ.

Бошқалар-ку хабарни тайёр сайтдан олади,
Бу админники қийин, ахир у қайдан олади?
Ҳаммада ҳам сайт йўқ-ку, ҳатто олий лигада,
У қандай хабар йиғяпти экан 1-лигада?
"CА" супер, "CА" зўр деявермасдан ҳар гал,
ИСЛОМБЕК РУСТАМБЕКОВни ҳам эслаб қўйинг сал-пал!

Тунги трансляциялар фақат унга аталган,
Балки у, уйқусизлик касалига чалинган?
Йўқ, аслида биз учун уйқусидан кечганов,
Бу менинг фанатдошим бўлар, ШАХБОЗ БЕҒАМОВ!

Бу админнинг превью ёзишига тан бердим,
АПЛ превьюси чиқса қизиқиб кирдим.
Ўзига хос, ўзгача шарҳлар экан бетакрор,
АПЛда кимга фанат экан, ҚОДИРОВ АБРОР?

Бундеслига хақида ҳеч нарса билмаганлар,
Битта превьюсини ўқиб кўринглар!
Барча маълумотлар жам, биз билган-билмаганлар,
Мен учун супер админ, АКРАМХОНОВ ЗОҲИРЖОН!

“CА”га шогирд бўлиб келган яхши ниятда,
Эрталабки расмларни қўяди ҳозир сайтда.
Устозлари тунда қўйишниям ўргатяптиёв,
Яхшилаб ўрганинг-а, АЗИЗ ТЎХТАМУРОДОВ.

Бу ёқда “Сонй”да омад ҳеч келмаяпти,
У ёқда ёқтиргани “МЮ” расво қиляпти.
“МЮ” ютар, балки у “Сонй”да ютса қачон,
Мақсадингиз аслида нима, ТОЛИБЖОН?

Админларни ичида "костолом" ҳам бор экан,
"Костолом"да "зарежонний" деган ном ҳам бор экан.
Ёши кичик бўлса-да бўйи нақ мирзатерак,
Бу ОМОНЖОН ТЎХТАМИРЗАЕВ бўлса керак.

Бу админни “фифа.уз”чилар яхши билар,
Яқинда "уйланиш мумкин" деган СМС олар.
Унинг ўзи "Реал" Мадрид ва Роналдуга фанат,
Роналдуга очко қўшиб қўйманг-а, яна МАРАТ!

Бир қўлида диктофон, бир қўлида фотоаппарат,
Қачон кўрсак стадионда юрадилар, у фақат.
Шунда хам мақола ёзишни қилмайдилар канда,
Ким билади, шу аканинг ники нима экан-а?
Менимча, у агентни унча хушламайдиёв,
Никингиз нима, сизни ХАЙРУЛЛА ХОЛИҚОВ?

Превюда холислик шунчаки сўз санъати,
Унинг ўзи аслида “Ювентус”нинг фанати.
Сўкишларидан хатто Конте ҳам деганмиш дод,
“А-Серия” превьючиси НАЗАРОВ БЕҲЗОД!

Хориждаги футболчилардан "отдуший" интервьюлар,
Босиб-босиб чиқаролмас Сиздан бошқа биров.
"Грил клуб"га қандайин аъзо бўладилар?
Билмайсизми, мабодо КАМОЛИДДИН АЛИМОВ?

Ҳамма юзерни танир-у, маскалар ҳеч ўтмайди,
Бу админга бундайин найрангингиз кетмайди.
У билан гаплашганда ишлатинг сал каллани,
Кимни айтяпти дейсизми? САЙДУЛЛАЕВ НАРЗУЛЛАНИ!

Кимдир уни ҳаттоки "нервинний" деган эди,
Унинг ўрнида бошқаси тентак бўлиб кетарди.
Ўзимиз бир юзер билан келишолмаймиз-ку,
Минглаб юзерлар билан қандай келишябди, у?
Қанча танқиду, туҳмат, дашномларни кетидан,
Битта раҳмат эшитса, қувонар меҳнатидан.
Жуссаси кичигу, лек сабри гўё экан "дев",
Ҳа энди чидайсиз-да, НОДИРХЎЖА ЮЛДАШЕВ!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика