Сабалета: "Манчестер Сити" етакчиларга етиб олиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
1 мар 2016, 14:16
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Пабло Сабалетанинг фикрича, унинг жамоаси Премьер-лига ғолиби бўла олади.

"Олдинда кўплаб ўйинлар бор. Биз аввал ҳам бундай вазиятда бўлганмиз, бир неча йил олдин. Ўшанда жамоа 8 очколик фарқни йўққа чиқарган ва олтин медалларга эга чиққан. Премьер-лигага эътибор қаратиб, "Ливерпуль"ни мағлуб этишимиз лозим. Биз - "Манчестер Сити"миз ва сифатли таркиб етакчиларга етиб олиш умидини беради. "Лестер" ва "Тоттенхэм" ўзининг баҳсида ғалаба қозонишди. "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ" - дейди Сабалета.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Evening News