UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  0 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  0 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  1 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  9 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  77 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  2 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  3

Саад Ал Шеҳри: "Кучли рақибдан бир очко олдик" Янгиликлар

Саад Ал Шеҳри: "Кучли рақибдан бир очко олдик"

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи Садд Ал Шеҳри U-23 Осиё чемпионати иккинчи туридан ўрин олган Японияга қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

"Биринчи ўринда 1 очко олганимизни айтиб ўтмоқчиман, бу 1 очко жуда муҳим очко биз учун чунки рақиб жуда кучли эди",- дейди Саад Ал Шеҳри. 

- Барча ўйинларда биринчи бўлимларни яхши бошлаб, кейинчалик жамоа учрашувнинг иккинчи қисмида кучсизланиб бораётгандек таассурот уйғотмоқда. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Биринчи бўлимда биз нега бундай фаол ўйин кўрсатамиз чунки биз дастлабки дақиқаларда гол ўтказиб қуймасликга ҳаракат қиламиз ва бу нормал ҳолат деб ўйлайман.

- Тахминан 75-дақиқаларда сизнинг рақибингиз таркибидаги ўйинчи қизил карточка олиб ўйинни тарк этди ва шундан сўнг сизда 20 дақиқача вақт бор эди, жамоангиз ҳужумлар уюштириб гол уришни ўрнига ҳимоявий ўйин кўрсатди, бу сизнинг услубингизми ёки рақиб кучли бўлгани учун шундай йўл тутдингизми?

- Йўқ кўрган бўлсангиз биз шу вақт мобайнида икки ҳужум уюштирдик ва бу ҳужумлар голли вазиятлар эди, гол уруш учун шунинг ўзи етарли деб ўйлайман. Бизнинг бу ўйинга асосий мақсадимиз ярим ҳимоядан ҳужумни бошлаб кейин ҳужумчиларга етказиб бериш эди аммо ҳужумчиларни мушакларида оғриқ бўлган учун бу режамиз амалга ошмади. Ўйин сўнгида биз икки қанот ҳужумчилари ва икки соф ҳужумчиларни туширдик ва бизда олдинги чизиқда 4 киши ўйнади шунинг учун ҳам қийин бўлди. 1 очко дан қониқдим. Чунки ҳеч нима дан кўра 1 очко яхшироқ, деб ўйлайман.

- Икки кундан сўнг жамоангизни жиддий рақиб кутиб турибди ва жамоангизни қандай равишда бу ўйинга тайёрлашни режалаштиряпсиз?

- Ҳозирги вақтда жамоам тикланиши керак бу биз учун жуда муҳим. Албатта бизда кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимиз бор. Ҳозирги бизга керак бўладиган биринчи нарса бу футболчиларимни тикланиши. Худо хоҳласа шогирдларим кейинги ўйингача тайёр бўлади ва биз 3 очко олган ҳолда кейинги босқичга чиқамиз.

- Турки Аламмарга савол. Сиз U-17,U-19,U-23 ва миллий жамоада ўйнагансиз аммо ҳозирги вақтда қайси жамоада ўйнаш сиз учун қулайроқ?

- Барча ёш тоифасида ўйнаган жамоаларим жуда кучли жамоалар аммо менга ҳозир U-23 ёш тоифасида ўйнаш қулайроқ, деб ўйлайман.                                                                                                                                                                                

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика