“СА” ходими Толибжон Қосимовнинг рамзий терма жамоаси

Narzulla Saydullayev
31 дек 2014, 16:30
Бугун байрам. Кечқурун соат 24:00дан кейин ҳаммамиз янги 2014 йилни қарши оламиз.
Байрам куни сайтимизда фаолият олиб бораётган журналистлар томонидан тузиб чиқилган Олий лига-2013нинг рамзий терма жамоаси, шунингдек байрам тилакларини беришга аҳд қилганмиз. Табрикларни яхшиси сайтга кечқурун қўйганимиз маъқул. Ҳозир эса ҳар бир ходимимиз талқинига кўра йилнинг рамзий термасини берамиз. Якунда мана шу футболчилардан ким энг кўп танлаб олинган бўлса, “championat.asia”нинг рамзий термаси маълум бўлади.

Қуйида сайтимизнинг фаол ижодкорларидан бири Толибжон Қосимовнинг олий лига-2013 рамзий термаси билан танишишингиз мумкин.

Дарвозабон - Александр Лобанов (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар - Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Артём Филипосян (“Бунёдкор”)

Ярим ҳимоячилар - Артур Геворкян (“Насаф”), Жамшид Искандаров (“Пахтакор”), Кахи Махарадзе (“Пахтакор”), Акмал Холматов (“Локомотив”), Лутфулла Тўраев (“Бунёдкор”)

Ҳужумчилар - Олександр Пишур (“Бунёдкор”), Фарҳод Тожиев (“Локомотив”)

Бош мураббий - Миржалол Қосимов

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia