UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  2 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  13 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Рюжи Сато ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

Рюжи Сато ҳақида нималарни биламиз?

Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Бугунги ўйинни кўпчиликка таниш Рюжи Сато бош ҳакам сифатида бошқариб боради. 1977 йил туғилган бу ҳакам 2009 йилдан бери халқаро майдонларда ишлаб келмоқда. 

Рюжи Сато айниқса ЖЧ-2014 саралаш босқичидан ўрин олган Мьянма - Уммон баҳсининг 40-дақиқасида ўйинни тўхтатиб ном чиқарган. Ўшанда мухлислар ҳакам томон турли идишларни майдонга улоқтиришган. Натижада япониялик ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлган ва ҳар икки жамоанинг қистовига қарамай учрашувни давом эттирмаган.


Рюжи Сато Ўзбекистон терма жамоалари ва клублари иштирокидаги бир нечта баҳсларни бошқарган. Қуйида у ҳакамлик қилган ўйинларни келтириб ўтамиз. 

2014 й. U-19 Осиё чемпионати. БАА - Ўзбекистон 2:2

2015 й. ОЧЛ. “Локомотив” - “Фулад” 1:1 

2015 й. Ўртоқлик учрашуви. Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:1 

2016 й. ОЧЛ. “Сепахон” - “Локомотив” 0:2 

2016 й. ОЧЛ. “Ал Аҳли” - “Насаф” 2:1 

2016 й. ЖЧ-2018 саралаш. Ўзбекистон - Филиппин 1:0

2016 й. ЖЧ-2018 саралаш. Ўзбекистон - Сурия 1:0

2017 й. ОЧЛ. “Ал Аҳли” - “Бунёдкор” 2:0 

2019 й. ОЧЛ. “Ал Наср” - "Пахтакор" 1:2 

2019 й. ОЧЛ. "Ал Аҳли" - "Пахтакор" 2:1

 

Кўриб турганингиздек, ушбу рефери вакилларимиз иштирокидаги 10та ўйинда ҳакамлик қилган. Охирги ўйинларни ёдга оладиган бўлсак, аввалги жаҳон чемпионати саралаш босқичида Тошкентда бўлиб ўтган Сурия ва Филиппин билан кечган баҳсларни Сато бошқарган ва ҳар икки беллашувни 1:0 ҳисобида мағлуб этганмиз. 

Бу йил ҳисобидан япониялик ҳакам “Пахтакор”нинг Осиё чемпионлар лигасидаги иккита ўйинида ишлади. Дубайда “Ал Наср” билан кечган баҳсда “Пахтакор” 2:1 ҳисобида зафар қучиб, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олган бўлса, кейинчалик Жиддада ўтказилган “Ал Аҳли”га қарши ўйинни ҳам Сато бошқарди. 

Лекин биз учун муҳими кимнинг ҳакамлик қилиши эмас, шунчаки мухлисларга қизиқ бўлгани учун япониялик ҳакам статистикасини келтириб ўтдик. Биз учун муҳими терма жамоамизнинг қандай тактикада тўп тепиши ва якунда қандай натижага эришиши. 

Ўйлаймизки, ҳозирги Саудия Арабистонини бемалол енгса бўлади. Қолаверса рақибда янги мураббий иш бошлади ва унга ҳам жамоани бир маромга келтириш учун вақт керак бўлади. 

Абрамов рақибнинг мана шу ожиз томонидан фойдаланиб қолиши керак. Саудия Арабистонини бугун ютайликки, орадан беш кун ўтиб Фаластинга қарши баҳсни янада кўтаринки кайфиятда ўтказайлик. Бунинг учун аввало бугунги масалани ижобий ҳал қилиб олишимиз керак бўлади. Шу ўринда Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика