

Унинг "аристократлар" билан битими шу ёзда тугайди.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, германиялик футболчи потенциал иш берувчидан йилига 12,5 миллион евро маош билан тўрт мавсумлик шартнома, шунингдек, бонус сифатида 20 миллион сўрамоқда.
Аввалроқ футболчига "Ювентус", "Реал", ПСЖ ва "Бавария" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Рюдигер ушбу мавсумда "Челси" сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган.



