UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  1 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   3 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  8 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 16:30Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"  7

Беларусь чемпионати. Икки ўзбек майдонга тушган баҳсда "Энергетик" ғалаба қозонди, Яхшибоевдан голли пас Янгиликлар

Беларусь чемпионати. Икки ўзбек майдонга тушган баҳсда "Энергетик" ғалаба қозонди, Яхшибоевдан голли пас

Беларусь чемпионатининг "Рух" ҳамда "Энергетик-БГУ" жамоалари ўртасидаги учрашуви якунига етди.

"Рух" Брест – "Энергетик-БГУ" 0:1

Гол: Мирошников 43 (Яхшибоев ассист).

"ОСК Брестский"

"Рух Брест" – Нечаев, Гайдучик, Колпачук, Мигунов, Ковтун, Вильям, Тихоновский, Осучукву, Гречихо, Концевой, Петренко.

"Энергетик-БГУ" – Лесько, Сокол, Шкурдюк, Мавату, Мирошников, Носко, ЯХШИБОЕВ, Гирс, Тве, Мусаханян, Атеменг (Шаҳбоз Умаров).



Учрашув якунланди!

90+1. УМАРОООВ! Шаҳбоз ҳудди Рибери каби чап қанотдан марказроққа ўтди ва дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди. Посбон бир амаллаб тўпни қайтарди.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Энергетик"нинг иккинчи сариқ карточкаси яна бир ўзбек футболчисига кўрсатилди. Умаров ўйинни чўзгани учун огоҳлантирилди.

86. Ўйин назорати "Рух" томонга ўтган. Мезбон жамоа кетма-кет ҳужумлар амалга оширмоқда, бироқ бугун омад "Энергетик" томонда экан.

82. ЗАРБАА! "Рух" футболчиси ажойиб зарба билан "Энергетик" дарвозасини ишғол қилишга уринди, меҳмон жамоа посбони бир амаллаб тўпни қайтарди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

78. Тўпни Умаровнинг ўзи ўйинга киритди, аммо ҳимоячилар узатмани қайтариб юборишди.

77. Тўп яна Шаҳбозда ва у жарима зарбаси ишлаб олди. 

74. Шаҳбоз майдонга тушиши билан рақибларини алдаб, тўпни "Рух" жарима майдончасига узатишга уринди. Аммо уриниш бироз муваффақиятсиз чиқди.

73. ХУШХАБАР! Шаҳбоз Умаров Атеменг ўрнига майдонга тушди. 

70. Виллиан ("Челси"даги эмас, "Рух"ники) дарвозабон тўпни ушлаб олганидан сўнг посбонни тепиб юборди. Ҳакам уни сариқ карточка билан жазолади. Жасурсиз ўйинни шарҳлагинг ҳам келмайди)

65. Жасур майдонни тарк этганидан сўнг "Энергетик"нинг энергияси камайиб қолгандек кўриняпти. Темп ҳам анча пасайди.

63. Стадионга ташриф буюрган қизлар ўйинни томоша қилмай, телефонни титиб ўтиришибди.

61. Ўзгариш: Жасур Яхшибоев майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнини Бакич эгаллайди.

57. "Рух" сардори Тихоновский кучли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди, тўп устунга тегиб қайтди. Ҳамма қотиб қолганди, аммо "Энергетик"нинг омади келди.

56. ЯХШИБОЕЕВ! Жасур тўпни жуда қулай тарзда жамоадошига ташлаб берди, бироқ 3-рақамли футболчи 4 метрдан дарвозани ишғол қила олмади, аниқроғи тўпга тегишни уддалай олмади.

55. Энди майдоннинг қарама-қарши томонида "Рух" ҳудди шундай стандарт амалга оширди. Вазият зарба билан якун топди, бу сафар ҳам дарвозабон қийналгани йўқ.

53. Жасур Яхшибоев ўнг қанотда стандарт вазият ишлаб олди. Унинг ўзи тўпни ўйинга киритди, бироқ зарба кучсиз бўлгани учун посбон тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

47. "Рух" иккинчи бўлимни фаол бошлади. Лесько рақиб футболчисининг аниқ зарбасини бир амаллаб қайтарди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини ноаниқ зарба билан якунланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


Жасур Яхшибоевнинг голли узатмасини кўрмоқчи бўлсангиз, Телеграм каналимизга уланинг. Видео ўша ерда.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлим якунланди.

43. Бурчак зарбаси. Уни Жасур Яхшибоев амалга оширди ва ГОЛ! Мирошников ҳамюртимизнинг ажойиб узатмасидан сўнг тўпни дарвозага бурди ва тўп дарвоза устунига тегиб, голга айланди!

41. Учрашувнинг 40-дақиқаси якунига етди, ҳалигача гол йўқ, бироқ ўзбекистонлик мухлислар Яхшибоевнинг голини орзиқиб кутишмоқда. Жасур миллионлаб ишқибозларимизнинг бугунги истагини амалга оширади деб ўйлаймиз.

37. "Рух"да ажойиб вазият юзага келди, аммо сўнгги зарбани беришда муаммолар юзага келгани туфайли ҳисоб очилмади.

32. Яхшибоев марказ чизиғи олдида чап оёғининг эпчил ҳаракатлари билан бир рақибини алдаб ўтди ва ўнг қанотдан марказроққа сурилди. Жасур тўпни рақибига узатишга уринганида, тўпни олдириб қўйди.

31. Турли сайтларнинг маълумотларига кўра, ушбу учрашувни Европанинг ярми томоша қилаётган экан. МДҲ ҳақида гапирмасам ҳам бўлади. Бу Жасур Яхшибоев учун жуда зўр имконият эканлигини ҳамма тушунган бўлса керак. 

28. Ўйинга қайтамиз. "Рух" бироз фаоллашиб қолди ва ушбу дақиқада бурчакдан тўпни ўйинга киритишди, аммо вазият голсиз якун топди.

26. Беларусда мураббий ишдан кетганини жуда қизиқ маълум қилишар экан. Баъзилар смс орқали мутахассисга мурожаат қилса, бошқалар ўртага учинчи шахсни аралаштиришган. Энг қизиқ ҳолат 2012 йилда содир бўлган экан. Шарҳловчининг айтишича, 2012 йилда Беларусь чемпионати ўйинидан сўнг мағлуб жамоа устозининг истеъфосини стадион диктори микрофонда эълон қилган экан. Даҳшат!

24. Шаҳбоз Умаров ҳам худди Жасур Яхшибоев каби ўтган мавсумни Олмалиқнинг АГМК клубида ўтказган.

22. Ушбу учрашувни кузатаётганлар учун қўшимча маълумот. "Энергетик-БГУ"да Ўзбекистондан фақат Жасур Яхшибоев тўп тепмайди. Бу клубда яна бир ўзбекистонлик бор. Шаҳбоз Умаров.

20. Яхшибоев ўзини кўрсатишга улгурди, аммо яхши томондан эмас. Жасур марказда рақибига нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.

17. Матч! шарҳловчиси ўйин бошланганидан бери Яхшибоев ҳақида гапиришдан тўхтамаяпти.

16. Яхшибоев бир рақибини алдаб ўтди ва тўпни жамоадошига ошириб, девор услубида ўйнади. Жасур рақиб жарима майдончасининг чап томонидан ичкарига кириб, зарба берди. Бироз ноаниқ, аммо ҳаракатлари олқишга арзийди.

14. Учрашув давом этмоқда. Ҳали ҳам кичик устунлик "Энергетик"да, аммо ҳужумлар ноаниқ узатмалар туфайли якунига етмай қоляпти.

10. Яхшибоев бурчакдан тўпни ўйинга киритди, "Рух" вакиллари тўпни узоқроққа уриб юборишди, албатта, оёқ билан.

7. "Рух"нинг дастлабки ҳужуми хавфли тус олди. Қанотдан ерлатиб узатилган тўпни "Энергетик" ҳимоячиси майдондан чиқариб, рақибга бурчак зарбаси ишлаб берди. Бурчак зарбасидан сўнг "Рух" футболчилари дарвозани ишғол қилишга уринишди, аммо меҳмон жамоа ҳимоячилари тўп йўлига тўғаноқ бўлиб, хавфни дарвозалари олдидан узоқлаштиришди.

6. Ҳозирча мезбонлар бирорта ҳужум уюштира олишмади, "Энергетик" эса энергиясини аямай тезкор ҳужумлар амалга ошириб, рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринишмоқда.

4. ЗАРБААА! ЯХШИБОЕЕЕЕВ! Жасур чап қанотда бир рақибини алдаб, дарвозани ишғол қилишга уринди, бироқ "Рух" посбони тўпни қайтарди ва вазият бартараф этилди.

3. Жасур Яхшибоевга қарши қоида бузилди. Меҳмонлар ("Энергетик") стандартдан тўпни ўйинга киритмоқда. Зарбани Яхшибоев ижро этди. Тўпни "Рух" ҳимоячилари қайтаришди.

2. "Энергетик" ўтган мавсум Беларусь чемпионатининг 30та учрашувида энг кўп гол ўтказган клуб бўлибди. Жамоа сўнгги мавсум якунларига кўра 12-ўринни эгаллаган. Мусобақада 16та жамоа иштирок этади.

1. Тошкент вақти билан 22:00 бўлиши билан учрашув бошланди, пойтахтимизда эса деразадан қараб турган одамлар шифокорларни қўллаб-қувватлаб қарсак чалишмоқда. Биз ҳам вирусга қарши курашда тиним билмаётганларга миннатдорчилик билдирамиз.


- Таркиблар билан пастроқда танишиб олишингиз мумкин. Сиз кўришни истаётганингиз Жасур Яхшибоев асосий таркибда. "Рух" кўк рангли футболкаларда, "Энергетик" эса олов рангли формада.

- Футболчилар устига "Биз дунё учун футбол ўйнаймиз" ёзуви тушурилган футболкаларни кийиб олишган, аммо ўйин пайтида икки жамоа ўзининг формасида тўп тепади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Беларусь хонандаларини танимайман, аммо санъаткорга ўхшаб кетадиган қиз Беларусь мадҳиясини куйламоқда.



Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика