UZ

Сўнгги янгиликлар

18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  3 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  6 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  17 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  2 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  4 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  11

Рустам Ходжаев: "Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз" Янгиликлар

Рустам Ходжаев: "Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Олой" учрашувидан олдин тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз ҳеч нарсани англатмайди. Биз учун мусобақани яхши кайфият билан якунлаш имконияти бор. Ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз".

- Ушбу баҳс ҳеч нарсани англатмаслигини айтдингиз. "Хўжанд"нинг ОФК кубогидаги иштироки нима учун омадсиз чиқди?

- ОФК кубогида яхши иштирок этишни, гуруҳдан чиқишни режалаштиргандик. "Насаф" билан баҳс ҳал қилувчи бўлди. Рақиб биздан кучлироқ экани билинди. ОФК кубогида аввал ҳам иштирок этган таркибдан ҳозирда фақат Фирдавс Чакалов, Дилшод Бозоров қолган. Бошқалар бундай тажриба йўқ. 

- Жамоанинг муваффақиятсизлигида асосий сабаб нима ва айбор ким? Ижтимоий тармоқларда бу борада кўп фикрлар янграмоқда...

- Ижтимоий тармоқларда фикрлар бўлиши табиий. Биринчи учрашувда ёмон ўйнамагандик. Вазиятлардан фойдаланишда оқсадик холос. Жамоадаги айрим футболчиларга тажриба етишмаяпти. Буни бош мураббий сифатида айтяпман. Ҳозир кимнидир айбдорга чиқариш ниятим йўқ. 

- Эртанги ўйин олдидан футболчиларда ғалаба учун стимуль борми?

- Ҳа, албатта. Ўйинни аҳамияти шундаки, гуруҳ босқичини муносиб тарзда якунлашимиз керак. Ҳаёт давом этади. Олдинда бизни чемпионат баҳслари кутмоқда. Ўз ўйинимизни кўрсатиб мақсадимиз сари интилиб борамиз. 

- Жамоада молиявий муаммолар борми?  Трансферлар ойнаси вақтида янги футболчи олинмагани нимага боғлиқ?

- Клуб барчасини қилмоқда. Кичик муаммолар йўқ эмас. Селекция ишлари давом этяпти. Бизда ўйнашга тайёр бўлган футболчиларни ўз таркибимизга олишга тайёрмиз. Биз кучли футболчи ёки легионерни оладиган топ жамоа эмасмиз. Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз. Тожиктистон терма жамоасига номзод икки нафар футболчимиз бор. Ёшлар учун ушбу мусобақа катта тажриба бўляпти.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика