UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони - Япония 1:3 (онлайн ҳисоб)  0 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  0 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  10 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2

Рустам Мирсодиқов: "Навоийга асосий плеймейкер ва Зоҳид Абдуллаевсиз келгандик" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Навоийга асосий плеймейкер ва Зоҳид Абдуллаевсиз келгандик"

“Қизилқум” – “Металлург” жамоалари учрашувидан кейин “Металлург” жамоаси бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.

- Нечанчи ўйиндирки таркиб борасидаги муаммолардан қутила олмаяпмиз. Ўнг қанот ҳимоячимиз энди энди индивидуал шуғилланишни бошлаётган бир пайтда Навоийга асосий плеймейкеримиз Аюбхон Нўъмонов ҳамда тўпурар ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаевларсиз келдик. 

Машғулотлар жараёнида оғриқ безовта қилгани боис асосий дарвозабонимизни сўнгги дақиқаларда заҳирада қолдиришга мажбур бўлдик. Кўраяпсизми, таркибда қанча бўшлиқларни бекитишимиз лозим эди. Бугун ютқазган бўлсакда ёшларимизнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Муҳаммаджон Султонов олий лигадаги биринчи голини урди. Улуғбек Худоёров, Аброрбек Тошқўзиевлар ҳам ўйинга яхши қўшилиб кетишди. Баъзи вазиятларда тажрибасизлигимиз, озгина тезликда, фикрлашда ютқазишимиз боис имкониятни бой бердик деб ўйлайман.

Навоийга асосий плеймейкеримиз Аюбхон Нўъмонов ҳамда тўпурар ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаевларсиз келдик

Чемпионатнинг охирги турини уйда ўтказамиз. Насиб бўлса, унгача асосий таркиб ўйинчилари сафимизга қайтишади. Чиройли, ҳужумкор ўйин билан мухлисларимизни албатта хурсанд этишга ҳаракат қиламиз, дейди Рустам Тўхтамуродович.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика