UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм" 1:0 (матнли трансляция)  17 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  2 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  3 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  19 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  13 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  22 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  14

Рустам Мирсодиқов: “Эсонқуловнинг оёғи синди, уни ёлғизлатиб қўймаймиз” Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: “Эсонқуловнинг оёғи синди, уни ёлғизлатиб қўймаймиз”

“Динамо” – “Металлург” учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи:

- Ўйинни кўрдинглар, “Металлург”нинг катта устунлиги остида ўтди. Биз рақибнинг ўйинларини яхшилаб ўргангандик. Шунга яраша тактика танладик. Бу эса ўз самарасини берди. Тўғриси майдон эгаларидан ҳужумкор футбол кутгандик. Аммо уларнинг беш нафар ҳимоячи билан чиққанлиги бизнинг “юмушимизни” осонлаштирди. Шу ўринда биз майдон эгаларининг иккинчи ролдаги ўйинига ҳам тайёрлангандик. Кўрсатмаларни аниқ бажарганликлари ва чиройли ғалаба учун барча йигитларга катта раҳмат.

Эсонқуловнинг жароҳати хусусида? Оёғи синган, гипс қўйдирдик. Жавоҳирнинг жароҳат олганлиги яхши бўлмади. Ўша вазиятда гол бўлмаса ҳам, Эсонқуловнинг тўқнашувдан четда қолганида рози эдим. Нима қилардик, бу футбол. Жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми. Жавоҳирни ёлғизлатиб қўймаймиз. Базада йигитлар билан, шифокор кўз ўнгида бўлади. Ҳали ёш, тезда соғайиб, сафга қайтишига ишонамиз. Ёшларимиз “Металлург”нинг келажаги, дейди Рустам Тўхтамуродович.
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика