UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  3 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  2 20:13"Ювентус" — "Милан". Влахович, Пулишич, Леау ва Жиру асосий таркибда  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  7 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  5

Рустам Мирсодиқов 70 ёшда! Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!

Бугун таниқли футбол мутахассиси Рустам Мирсодиқов 70 ёшини қарши олмоқда.

 Дарҳақиқат, Рустам ака ўзбек футболининг энг машҳур мураббийларидан бири бўлиб, катта ҳурматга, эътиборга, обрўга эга. Ниҳоятда оддий ва камтарин инсон.


Рустам Мирсодиқов 1954 йилнинг 19 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. Катта футболдаги илк қадамларини собиқ Титов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ташлаган. У ерда устозлари Исоқ Тошмухамедов, Владимир Ятченко ва Яков Арановичлардан миллионлар ўйинининг ўзига хос сир асрорларини ўрганди. 1972 йилда ўша даврдаги мамлакатимизнинг энг номдор жамоаси “Пахтакор”га таклиф этилди. Сўнгра уч йил (1975 йил) мобайнида “пахтакорчилар” либосида майдонга тушган. Кейинлик у киши “Трактор” (Тошкент), “Ирригатор” ва “Бўстон” (Жиззах), “Динамо” (Самарқанд), “Соҳибкор” (Ҳалқобод, Тошкент вилояти) ҳамда “Спартак” (Андижон) жамоаларида футболчилик фаолиятини давом эттирди.

 1989 йили эса катта футбол билан хайрлашган Р.Мирсодиқов мураббийлик соҳасига ўтди. Жумладан, 1992 йилда “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи Аҳрол Иноятовга ёрдам берган. 1995-1996 йилларда эса “Дўстлик” клубида клуб раҳбари ва бош мураббий лавозимларида ишлаган. 1996-1998 йилларда пойтахтлик армиячиларни бошқарган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 1997 йил Рустам Мирсодиқов учун ниҳоятда омадли келган. Айнан унинг раҳбарлигида МҲСК футболчилари мамлакат чемпионлигини расмийлаштирган. Шунингдек, ўша мавсум якунида Рустам Мирсодиқов Ўзбекистонда “йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилган.

 Қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. Ёдингизда бўлса, 1997 йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси “мундиал” йўлида дастлабки дебютини бошлаган. ЖЧ-98 саралашининг дастлабки босқичида миллий термамизни майдонга бошлаб тушган мутахассис сифатида Рустам Тўхтамуродович ўзбек футболи тарихи саҳифаларига муҳрланган. Ўшанда Мирсодиқов шогирдлари сафарда Яман миллий термасини 0:1 ҳисобида доғда қолдиришган (тажрибали ярим ҳимоячи Нўъмон Ҳасанов 30-дақиқада ягона голни пенальтидан аниқ амалга оширган, 1997 йил 9 май). 1999 йили "Дўстлик" жамоасига қайта бош мураббий этиб тайинланди ва ўша мавсумдаёқ клубни чемпионлик шоҳсупасига олиб чиқди.

Шундан сўнг Тошкентнинг “Локомотив” ва “Қизилқум” клубларида ишлаган. 2008-2017 йилларда Бекободнинг “Металлург” жамоасига бошчилик қилди.
Гарчи, 70 ёшни қарши олган бўлса-да, Рустам ака ёшлар билан бир сафда елкама-елка самарали меҳнат қилиб келмоқда. Хусусан, ҳозирда юбиляримиз “Бунёдкор” футбол Академиясида маслаҳатчи вазифасини бажаряпти.


Фурсатдан фойдаланиб, ўз ишининг ҳақиқий устаси ва билимдони, ёшларнинг севимли устози Рустам Мирсодиқовни табаррук 70 ёши билан самимий муборакбод этамиз. Энг авалло, у кишига узоқ умр, мустаҳкам соғлик, тани сиҳатлик тилаб қоламиз.


ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, РУСТАМ АКА!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
19 мар 12:34:14
Сайдулло Азамов
Уйинди судялар бн сотиб олиш ёки уйинди бериш буйича зур мутахасис булган $$$ факат шу бн ишлаган
+1   
19 мар 11:06:46
dessi anvar
металлургда пахтакор учун ишлаган , ўзбек футболида тарафкашликни бошлаб берган мутахассис, пахтакорри чемпионлиги учун унинг рақиблари билан жонини бериб курашган лекин металлургни чемпион қилишни бир четга суриб қўйган , ҳеч йўқса кубок учун ҳам курашмаган, агар металлург учун ишлаганда металлург камида бир марта ўзб кубогини ютиб , уч марта финалчи бўларди
   
19 мар 14:33:44
Ота макон
Дунёкараши паст ва билимсиз мураббий булсада нукул фамилиясини тиркаб куяверишарди. Хозирги Равшан Хайдаровга ухшаб.
   
19 мар 09:29:58
Жамшид Абдусамадов
Табриклайман Рустам ака. Лекин хатолик бор 1998 йил МХСК ни бошкармаган. Яна МХСК ни Бахром Хакимов егиб кетган. Валицкий булмаса Мирсодиков хеч нарса килолмаган.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика