UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда  0 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  1 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  0 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  5 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  4 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  3 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  8 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2

Рустам Ашурматовнинг онаси: "Фарзандларимиз бизнинг фахримиз!" Янгиликлар

Рустам Ашурматовнинг онаси: "Фарзандларимиз бизнинг фахримиз!"

Кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зеландиядан Ўзбекистонга қайтиб келди. Ёшларимизни ота-оналари, яқинлари, мухлислар ва ОАВлари кутиб олди.
Фурсатдан фойдаланиб Рустам Ашурматовнинг онасидан интервью олдик.

"Фарзандлар камолини кўриш, уларнинг орқасидан рахматлар эшитиш ота-оналар учун таърифлаб бўлмас қувонч. Ўғлим Рустамжоннинг шундай дўстлари, мухлислари борлигидан бошим кўкларга етди.

Рустамжон ёшлигидан бошқача меҳрли, беғубор бўлиб ўсган. Боғчада пайтлариданоқ устоз-мураббийларидан рахмат эшитишни бошлаганман. Дадам набирасининг футболчи бўлишини жуда хоҳлаганлари учун уни олти ёшида футболга олиб борганлар. Тоғаси ҳам футболчи бўлганлиги, бу касбнинг оғир тарафларини кўриб юрганим учун аввалига рози бўлмагандим. Лекин Рустамжоннинг ўзи қийинчиликлардан, меҳнатдан қочмади. Шу сабабли ҳам бугун юксак натижаларга эришиб бизни жудаям қувонтиряпти.

Айни дам қора кўзини кутаётган ҳар бир онанинг кечинмаларини бирдек ҳис қиляпман. Йигитлар озмунча ҳаракат қилишмади, Осиё давлатлари ичидан ярқ этиб чиқишганининг ўзи биз учун чексиз ғурур ва ифтихор бўлди. Бахтимизга доим соғ-омон, юртимизнинг фахри бўлиб, бахтли замонларда ўйнаб-кулиб юришсин. Фарзандларимиз бизнинг фахримиз!".


Гулшан Саъдуллаева ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика