

Ҳамюртимиз икки йил давомида тўп тепган "Кванжу" билан хайрлашди. "Қойилмақом икки йил учун раҳмат ва омад", - деб ёзади Рустам Ашурматов инстаграмдаги ўз саҳифасида.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ашурматов фаолиятини К1 Лига иштирокчиси бўлган "Канвон" клубида давом эттиради.
"Канвон" клуби 2008 йилда ташкил топган, ўз уй ўйинларини 20000 томошабинга мўлжалланган "Чунчон Сонгам" стадионида ўтказади. 2020 йилги мавсумда клуб К1 Лигада 7-ўринни эгаллади.
[instagram]
[/instagram]



