UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55"Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон". Ҳусанов ва Гэҳи "шаҳарликлар" ҳимоя марказини қўриқлайди  5 18:37Туркия. Шомуродовдан ассист, "Башакшеҳир"дан йирик ғалаба  10 18:20НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Бунёдкор" Болгария клуби устидан ғалаба қозонди  1 17:58U-23 Осиё чемпионати тугашига битта ўйин қолди: Бугун финал  0 17:47"The Telegraph": "Манчестер Сити" натижалари пасайишига Гвардиоланинг келажаги борасидаги мавҳумлик сабаб бўлмоқда  3 17:21Арбелоа "Реал"да Хаби Алонсо давридаги машғулотлар тизимини ўзгартирди  0 17:00Кэррик учун иккинчи имтиҳон ва Италиядаги топ ўйинлар  3 16:34РАСМАН! "Челси"нинг собиқ юлдузи Виктор Мозес энди Қозоғистон жамоасида ўйнайди  5 16:06"Арсенал" Хулиан Альварес бўйича норасмий музокаралар ўтказди: Унинг товон пули 500 миллион евро!  1 15:41"Кайсериспор" — "Башакшеҳир". Ўзбек дуэти асосий таркибда!  18 15:30Палимпсест  3 15:09ОКМК Польша грандига қарши: Ўктамовнинг голи камлик қилди  7 14:18Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё кубоги финали, “Ман Сити” ўз майдонида, “Реал” сафарда ва бошқалар  2 14:00ТОП-10. 2025 йилнинг энг кўп даромад топган футболчилар. Роналду ва Месси ҳали ҳам етакчи  3 13:45Каземиро МЛСга йўл олмоқда: "Лос-Анджелес" бразилиялик учун асосий даъвогар  0

Рустам Абдуллаев: “Чемпионат қизияпти” Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: “Чемпионат қизияпти”

“Қўқон-1912” – “Шўртан” (2:1) учрашуви якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рустам Раҳмонович иштирок этди.

- Бугун ўзинглар ҳам кўрдинглар биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида олдинда бориб, устунликни ўзимизга олгандик. Лекин иккинчи тайм бироз қийин кечди. Бу табиий эди. Чунки рақиб жамоа ҳам мағлубиятдан қутилиб қолиш учун курашарди. Ўйлайманки бу руҳият билан боғлиқ. Ҳар қандай жамоа иккита ёки ундан ортиқ гол уриб ҳисобда олдинда бораётганида шундай бўлади. Чунки ғалабани сақлаб қолиш учун ҳаракат қилинади. Йигитларимизда ҳам иккинчи бўлимда шундай бўлди назаримда. 


- Янада кўпроқ гол уришимиз учун вазиятларга эга бўлдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни 3:0 қилиб олишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Шундай бўлганида босим бироз пасайган бўларди. Лекин бугун муҳими уч очкони қўлга киритдик. Олдин ҳам айтганман, футболчиларимга ишонаман. Улар бугун иродасини кўрсатди. Бунинг учун раҳмат. 


- Мухлислар ҳам бугун бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлади. Уларга алоҳида миннатдорчилик билдирган бўлардим. Қолаверса жонкуяр раҳбарларимиз ҳам бугун стадионга келиб, бизга далда бўлди. Бутун жамоа номидан уларга раҳмат айтаман. 


- Ҳужумчимиз Владимир Аргуннинг бугун туғилган куни эди. Йигитлар ўйиндан олдин унга муносиб совға қилишга қаттиқ бел боғлаганди. 


- “Шўртан” ҳам яхши жамоа. Таркибида маҳоратли ўйинчилар талайгина. Ўйиндан олдин қандайдир ҳадик бор эди. Умуман олганда чемпионатдаги интрига оортиб бормоқда. Кутилмаган натижалар бўляпти. Фикримча чемпионат қизиса, бундан футбол ютади. Мухлислар... Футболчилар – дейди Рустам Абдуллаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика