Рустам Абдиев: "Ҳал қилувчи ўйинда ҳакамлар бизга ҳалал беришмади"
08 апр 2014 18:23
Янгиликлар
Рустам Абдиев: "Ҳал қилувчи ўйинда ҳакамлар бизга ҳалал беришмади"
Футзал бўйича ниҳоясига етган мавсумда учинчи ўринни қўлга киритган Андижоннинг "Турон-С" жамоаси бош мураббийи Рустам Абдиевнинг "Бунёдкор" билан кечган бахслар ҳақидаги фикри билан қизиқдик.
- Учинчи ўрин учун баҳсда "Бунёдкор" таркиб жиҳатидан биздан бироз устун бўлишига қарамасдан биринчи беллашувда яхшироқ ўйин намойиш этдик. Шунинг учун ҳам ижобий натижага эришган эдик. Иккинчи ўйинда эса тенгма-тенг кураш бораётганда йўл қўйилган биргина хатодан сўнг ўйинчиларим руҳан ўзларига кела олишмади. Ҳал қилувчи учинчи ўйинда эса ўйинчиларим кўпроқ бтишни исташганди, улар ўйинга руҳан яхшироқ тайёрланишди. Ҳисобда иккита тўп фарқи билан ортда бораётганимизга қарамасдан йигитлар ўзларида куч топа олишди ва ғалабани илиб кетишди. Энг муҳими охирги ўйинда ҳакамлар бизга ҳалал беришмади. Бу муваффақият билан барчани табриклайман.
Толибжон Қосимов ёзиб олди
Толибжон Қосимов ёзиб олди
Фикрлар