Руслан Корян: «Локомотив»га пулни деб келганим йўқ»
24 янв 2015 10:41
Янгиликлар
Руслан Корян: «Локомотив»га пулни деб келганим йўқ»
Россия биринчи дивизионида 17та ўйинда 6та гол урган «Луч-Энергия» ҳужумчиси Руслан Корян катта эҳтимол билан фаолиятини Тошкентнинг «Локомотив» клубида давом эттириши мумкин.
— Мен «Локомотив» билан БААдаги йиғинда иштирок этдим: учта назорат баҳсида иккита гол урдик, — дейди 25 ёшли футболчи Sportbox.ru нашрига.
— Машғулотлар асосан қумда ўтди, формани яхшилаш учун фойдалик. Нима учун «Локомотив»? Пул туфайли эмас, агар пул биринчи ўринда бўлганида Қозоғистон клубидан тушган таклифни қабул қилардим. Россия биринчи дивизионидаги бошқа клублар эса менга жиддий қизиқишмади. «Локомотив» эса 25 февралда ОЧЛ биринчи тури доирасидаги Саудия Арабистони клубига қарши ўйнайди. Бу катта синов. Сени чақиришган жойга бориш керак. Тошкент клубида кучли мураббий ишламоқда — Вадим Абрамов. У олдинроқ Ўзбекистон терма жамоасида ишлаган. Туркиядаги кейинги йиғинда шартнома тузиладими ёки йўқми буни ҳал қилиб оламиз.
«Темирйўлчилар»нинг Туркиядаги йиғинда 23 ёшли «Сочи» ҳимоячиси Аркадий Калайджан ҳам иштирок этади.

Фикрлар