UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  0 19:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  5 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  1 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  39 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  4 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  4 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  5 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  2 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6

Руслан Аҳмедов: "Иккинчи бўлимда ҳимоявий услубга ўтдик" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Иккинчи бўлимда ҳимоявий услубга ўтдик"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Янгиер" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Аввало, мухлисларни бугунги ўйиндаги ғалаба билан табриклайман. Улар анчадан буён бу ерда катта футбол бўлмагани боис ўйинларни соғиниб қолишган экан. Шунингдек, клуб раҳбариятини, шаҳар ва вилоят ҳокимликларини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлмам, руҳият билан боғлиқ вазият, кўрдингизлар, икки бўлим бир-биридан фарқ қилди. Биринчи бўлимда 3:0 ҳисобида олдинда эдик, иккинчи бўлимда деярли тўлиқ ҳимоявий услубда ўйнадик. Танаффусда йигитларга бўшашмаслик ҳақида айтгандим, барибир ўйин давомида йигитлар хотиржамликка берилишди.

- Биринчи бўлимдан фарқли равишда жамоа иккинчи бўлимда ҳимоявий услубга ўтди. Буни вазият тақозо этдими?

- Ҳа албатта, биз ўйиннинг боришидан келиб чиқиб ҳимоявий услубга ўтдик. Иккинчи бўлимда ҳам устунлигимизни кутгандик, аммо вазият ўзгариб кетди. Учрашувнинг 60-дақиқаларидан сўнг вазиятдан келиб чиқиб ҳимоявий услубга ўтдик.

- Трансферлар ойнаси очилган вақтда жамоага 2 та янги футболчи олиб келинди. Уларнино ўйинлари ҳақида нималарни айта оласиз?

- Ҳа, тўғри, биз трансферлар ойнаси вақтида 2 та футболчини сафимизга қўшиб олдик. Уларнинг бири бугун асосий таркибда майдонга тушди, бу футболчини "Олимпик" жамоасидан таклиф этганмиз. Иккинчисида жароҳат бор эди, кейинга ўйинларда албатта унга ҳам имкон берамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика