UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  0 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  1 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  5 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  6 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0

Руслан Аҳмедов: "Аста-секинлик билан молиявий томондан барқарорлашяпмиз" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Аста-секинлик билан молиявий томондан барқарорлашяпмиз"

Про-лиганинг 14-тури доирасида "Андижон-SGS" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.


- "Хоразм" жамоаси мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинимиз барчага ёқди деб ўйлайман. Чунки жамоамиз жуда ҳаракатчан ўйнади. Учрашувнинг дастлабки 10-15 дақиқалигида 3-4та яхши вазиятлар бўлди. Ушбу вазиятларни голга айлантириш керак бўлганида йигитларда ҳаяжон кузатилмоқда. Биринчи гол урилгандан кейин темп пасайиб кетди. Танаффусда йигитларга қаттиқ гапирдим. Чунки футбол 90 дақиқа ўйналади. Биринчи бўлим билан футбол тугамайди. Иккинчи бўлимда ҳаракатларни кўпайтирдик ва кўпроқ вазиятлар яратдик. Шуларнинг иккитасини голга айлантирдик. Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Чиройли ўйин бўлди. Энди навбатдаги ўйинларга тайёрланамиз. Бир ўйинимиз қолдирилгани сабабли кубок баҳсини қўшсак, 3 сафар учрашувини ўтказамиз. 

- Жамоа иккита ўйинда 6та гол урди. "Хоразм" ҳужум чизиғининг ишлари ўнгланяпти, десак бўладими?

- Тактик жиҳатдан айрим нарсаларни ўзгартирдик. Биринчи даврада молиявий ҳолат сабабли йигитларнинг руҳий ҳолатига таъсир бўлди. Шу боисдан ўйин натижаларида ҳам бу сезилди. Секинлик билан барчаси барқарорлашиб, яхши томонга ўзгаряпти. Клуб йигитларнинг пулларини бермоқда. Шундан кейин омад ҳам келаётгандек, вазиятлардан фойдаланяпмиз. Футболда бундай ҳолат ҳам бор. Йигитларни молиявий томонлама қизиқтиришса, иштиёқ билан майдонга тушади. Яратилган вазиятлар ҳам голга айланади. Умуман олганда биринчи даврада ҳам ёмон ўйнаганимиз йўқ, шунчаки вазиятлардан голлар уришда омад келмади. Балки буни тасодиф деса ҳам бўлади. Кубокда ҳам яхши ўйнадик, бугун ҳам. Давомли бўлсин энди.

- Жамоанинг навбатдаги ўйини "Арал"га қарши. Бу принципиал ўйин. Ушбу учрашувга алоҳида бошқача тайёргарлик кўриладими?

- Кубокда "Металлург"га қарши ўйиндан кейин "Арал" билан ўйин 12 октябрга кўчирилди. Унгача кетма-кет сафар ўйинларимиз бор. "Арал"гача ҳали анчагина ўйинларимиз бор. 3 сентябрда бўлиши керак эди бу учрашув. Энди ўша куни биз кубокда ОКМК меҳмони бўламиз. 

- Иккинчи даврада жамоага келган янги футболчилар Темур Исмоилов ҳамда Қадамбой Нурметов ҳақида фикр билдирсангиз.

- Улар ҳам яхши футболчилар. Аста-секинлик билан жамоага яхши қўшилишмоқда. Улар жамоа йиғинларида қатнашмагани сабабли энди-энди ўзларининг жисмоний ҳолатига қайтишмоқда. Мана бугун ҳам жамоага яхшигина ёрдами тегди. Келаси ўйинларда улар янада кучайиб, чиройли ўйинлар кўрсатишига умид қилиб қоламан.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика