Руни Роналдунинг танқидига жавоб қайтарди

Aziz Tukhtamuradov
20 июл 2023
МЛСнинг "Ди-Си Юнайтед" клуби бош мураббийи Уэйн Руни Криштиану Роналдуга жавоб қайтарди.

Аввалроқ Роналду Месси "Интер Майами" сафига бориб қўшилганидан сўнг Саудия Арабистони чемпионати МЛСдан кучлироқ эканлигини айтганди. 

"МЛСда энг йирик лигалардан бири бўлиш имконияти бор. Саудия Арабистони футболчиларни қандай қилиб олаётганини кўришимиз мумкин. Мессининг МЛСга ўтиши лига учун катта воқелик бўлди. 

Сифат бу ерда юқори. Лигага нисбатан ҳурматсизликлар бор шекилли. Агентлар ва баъзи футболчиларнинг қўнғироғи бу ҳурматсизлик. Улар МЛСда ўйнашга қодир эмаслар", - деди Руни. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Athletic