

"Сўнгги йилларда "Манчестер Юнайтед" чемпионликка даъвогарлик қила олмаётганди, бироқ Фернандеш ва Каванининг трансферидан кейин кўп нарса ўзгарди. Энди жамоа чемпионлик учун ўйнамоқда.
Олти ҳафта олдин касбдошларимга "Манчестер Юнайтед" чемпион бўла олади деб айтгандим. Ҳозир ҳам шундай фикрдаман. Бунда эса Погба муҳим роллардан бирини ижро этади. У ўзининг маҳоратини бошқалардан кўра кўпроқ намойиш қилмоқда", - деди Руни.



