Руни - инглиз мухлисларига: "Тартибга риоя қилинг"

Aslanov Jasurbek
13 июн 2016, 18:24
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн руни уэльсликларга қарши Евро-2016 гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви олдидан жамоа мухлисларига мурожаат қилди.

"Россияга қарши баҳсда бизни қўллаб турган Англия терма жамоаси мухлисларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Олдинда уэльсликларга қарши учрашув бор. Мухлисларимизга мурожаат қилмоқчиман. Йигитлар, илтимос, агар сизда Лансда бўладиган ўйин учун чиптангиз бўлмаса, у ерга борманг. Чипталиларга шуни айтаман: Тартибга риоя қилиб, бизни қўллашда давом этинг" - дейди Руни.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror