

"Қарор қабул қилишим керак. Баъзида икки ярим ҳимоячи ва "ўнинчи" билан, баъзида эса "олтинчи" ҳамда олдинда икки ярим ҳимоячи билан ўйнаймиз.
Мхитарянсиз, "ўнинчи" билан ўйнамоқчи бўлсак, Руни майдонга тушиши керак.
Финал - ўзгача баҳс ва Руни мен учун яхши вариант" - дейди МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо.
"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Саутгемптон" ўртасидаги Англия лига Кубоги финали 26 февраль куни "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.



