Руни 100 соат текин ишлаб беришни бошлади

Aslanov Jasurbek
7 окт 2017
"Эвертон" ҳужумчиси Уэйн Руни маст ҳолда машина ҳайдагани учун суд томонидан чиқарилган жазони ўташни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, суд 31 ёшли футболчига 100 соат ишларида қатнашиш ва 2 йил машина ҳайдамаслик жазосини қўллаган эди.

Маълумотларга кўра, Уэйн Руни ўз уйи олдидаги қариялар уйида ишга киришган. Ҳужумчини қариялар уйи боғидаги ўриндиқларни бўяётганида кўришган.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail