

“Фақатгина мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйинчи сотиб олиш керак эмас. Трансферлар ва футболчилар маоши—бу жуда катта харажатлар дегани. Ёзда яхшигина пул ишлаб олдик. Агар катта трансфер амалга оширилиши лозим бўлиб қоладиган бўлса, “Бавария”да етарлича маблағ бор. Шунинг учун ҳам биз келажакка ишонч билан қараймиз. Бундеслиганинг янги мавсуми ҳақида гапирадиган бўлсак, бу мавсум биз учун осон бўлмайди. Аммо жамоамизда ғалаба қозониш учун яхши имконият бор. Сабаби бизда мураббий билан ишлаётган кучли жамоа бор”,—дейди Румменигге.



