"Рубин" футболчисида коронавирус аниқланди

Alisher
18 май 2020, 16:48
"Рубин" ҳимоячиси Константин Плиевнинг коронавирус учун топширган тести ижобий чиқди.

Бу ҳақда Қозон клубининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни пайтда 23 ёшли футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда ва у апрелдан бери изоляцияда бўлган Владикавказда шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Қайд этиш керакки, футболчи жамоадаги шериклари билан алоқа қилмаган.

"Константинга тез орада тузалишини тилаймиз", - дейилади "Рубин" хабарида.

Олдинроқ, Татаристон раҳбарияти машғулотлар учун чекловларни олиб ташлаган ва бу орқали "Рубин" базага қайтиш имкониятига эга бўлган эди.

Константин Плиев жорий мавсум РПЛда 12та ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: rubin-kazan.ru