

Махачқалъа жамоаси ушбу мағлубиятдан кейин РПЛда жон сақлаб қолиш имкониятларини йўқотди. Чемпионат якунига икки тур қолганида жамоа 15-ўринда кетмоқда ва 14-поғонадаги "Уфа" жамоасидан 6 очкога ортда қолмоқда. Бироқ "Анжи" ушбу рақибидан кўра анчагина кўпроқ голлар ўтказиб юборган ва ўзароқ ўйинлар натижасига кўра "Уфа"да устунлик ҳам бор.
Шунингдек, "Енисей" жамоаси ҳам РПЛ билан расман хайрлашди.



