РПЛда бугун "ўзбек дербиси"
08 июл 2020 13:10
Янгиликлар
РПЛда бугун "ўзбек дербиси"
Бугун Россия Премьер-лигаси 27-тур доирасидаги "Ростов" - "Уфа" ўйини бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, ҳар иккала жамоада ҳам ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишади - Элдор Шомуродов ва Остон Ўрунов. Қайд этиш керакки, иккала ҳамюртимиз ҳам ўз жамоаларининг асосий таркиб футболчиси саналишади. Шундай экан, бугун Россия Премьер-лигасида "ўзбек дербиси"ни кузатишимиз мумкин.
Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланадиган ўйин "championat.asia" томонидан матнли трансляция қилинади.
Ҳозирда "Краснодар"ни таъқиб этаётган ва еврокубоклар учун курашаётган "Ростов" 26 ўйиндан сўнг 43 очко жамғарган ҳолда, жадвалнинг 4-ўрнида бормоқда.
Бошқирдистон клуби эса "Ростов"дан 10 очко кам тўплаб, 6-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар
18:28
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль! 37
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар