РПЛ. Йўлдошев ўйнаётган жамоа мавсумнинг 2-қисмини йирик мағлубият билан бошлади. Бугун эса Эркинов “Торпедо” билан бирга Краснодарга сафар қилади
05 мар 2023 09:10
Янгиликлар
РПЛ. Йўлдошев ўйнаётган жамоа мавсумнинг 2-қисмини йирик мағлубият билан бошлади. Бугун эса Эркинов “Торпедо” билан бирга Краснодарга сафар қилади
Кеча, 4 март куни “Пари НН” сафарда пешқадам “Зенит”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Нижний новгородликлар сафида Иброҳимҳалил Йўлдошев 76-дақиқада ҳимоячиси Даниил Корнюшиннинг ўрнига захирадан майдонга тушди. У жорий мавсумдаги 17-ўйинида қатнашди. 22 ёшли ўзбекистонлик ҳисобида 2 та гол ва 5 та сариқ карточка бор.
"Зенит" – "Пари НН" 3:0 (1:0, 2:0)
"Газпром Арена"
Голлар: 1:0 – 12 Малком, 2:0 – 47 Малком, 3:0 – 82 Ерохин.
"Зенит" – Кержаков, Караваев, Родригао, Ренан, Круговой, Кузяев (Ерохин, 75), Барриос (Бакаев, 90), Вендел (Дуглас Сантос, 84), Малком, Кассьерра (Сергеев, 75), Мостовой (Мантуан, 84).
"Пари НН" – Гойло, Масоэро, Гоцук, Каккоев, Корнюшин (Йўлдошев, 76), Михайлов (Шарипов, 90), Майга, Стоцкий, Яковлев (Севикян, 56), Сулейманов (Янсане, 90), Калинский (Кротов, 56).
Огоҳлантириш: Стоцкий (25).
Бугун, 5 март куни 18-тур учрашувлари давом эттирилади. Ҳожимат Эркинов ҳаракат қилаётган “Торпедо” меҳмонда “Краснодар”га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 18:30 да бошланади. Эркинов 2022/23 йилги мавсум РПЛда 15 ўйинда қатнашиб, битта голга ҳаммуаллиф бўлди ва 4 бор ҳакамлар томонида сариқ карточкага лойиқ кўрилди. Москваликлар айни вақт турнир жадвалида 6 очко билан яққол аутсайдер бўлиб турибди.
|
Краснодар Сергей Петров - 62', Джон Кордоба - 70' |
Премьер-лига . 18-тур 05/03/2023, 18:30 2
:
2
Тугади
|
Торпедо Илья Стефанович - 9', Игорь Лебеденко - 78' |
Стадион: Krasnodar Stadium
ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар