UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  1 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  6 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  4 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  4 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  6 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  1 02:00АПЛ. Палмер 4та гол урган учрашувда "Челси" "Эвертон"ни "топтаб" ташлади  18 01:50"Челси" футболчиси АПЛ тўпурарлар пойгасида Холандга етиб олди  3 01:45А Серия. "Аталанта" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди  3 01:20Марказий Осиё. Қозоғистон кубогида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди; "Истиқлол" йирик, "Абдиш-Ата" ва "Аркадағ" ўта йирик ғалабага эришди  4

РПЛ. "Рубин" майдонида ғалаба қозонган "Спартак" иккинчи ўринга кўтарилди Янгиликлар

РПЛ. "Рубин" майдонида ғалаба қозонган "Спартак" иккинчи ўринга кўтарилди

Мазкур саҳифа орқали РПЛ 8-туридан ўрин олган "Рубин" — "Спартак" учрашувининг матнли трансляцияси билан танишиб боришингиз мумкин.

Россия чемпионати, 8-тур

Рубин – Спартак 0:2 

20 сентябрь, 18.30, «Ак Барс Арена»

Голлар:

0:1 – 4 Ларссон, 0:2 – 21, автогол Меркулов.

Рубин – Медведев, Меркулов (Уремович, 53), Бегич, Старфельт (Бакаев, 77), Зуев (Игнатьев, 67), Кварацхелия, Макаров, Абильгор, Евтич, Шатов, Деспотович.

Спартак – Максименко, Кутепов, Джикия, Маслов, Айртон, Зобнин, Крал, Умяров (Ещенко, 77), Бакаев (Ўрунов, 76), Понсе (Соболев, 88), Ларссон (Гапонов, 62).

Огоҳлантиришлар:

Кварацхелия (24), Абильгор (30), Маслов (30), Меркулов (47), Максименко (61), Ўрунов (81), Макаров (90), Уремович (90), Евтич (90).

Четлатиш:

Маслов (61).

Рубин

Премьер-лига . 8-тур

20/09/2020, 18:30

2
:
0
Тугади

Спартак Москва

Джордан Ларссон - 5', Михаил Меркулов - 21'

Стадион: Kazan Arena

45'
90'
24'  Хвича Кварацхелия
29'  Оливер Абильдгор
47'  Михаил Меркулов
53'  Михаил Меркулов (Филип Уремович)
67'  Александр Зуев (Иван Игнатьев)
77'  Карл Старфельт (Солтмурад Бакаев)
90'  Филип Уремович
90'  Денис Макаров
90'  Дарко Йевтич
5'  Джордан Ларссон
21'  Михаил Меркулов
30'  Павел Маслов
61'  Павел Маслов
61'  Александр Максименко
62'  Джордан Ларссон (Илья Гапонов)
77'  Зелимхан Бакаев (Остон Урунов)
77'  Наиль Умяров (Андрей Ещенко)
81'  Остон Урунов
88'  Эсекель Понсе (Александр Соболев)

Турнир жадвали

Учрашув ниҳоясига етди! "Спартак" мухлисларини навбатдаги 3 очко билан табриклаймиз.

90+4. Жикияга нисбатан қўпол ўйнаган Евтич огоҳлантирилди.

Тедеско Ўруновни ёнига чақириб таржимон орқали навбатдаги кўрсатмаларини берди.

90+2. Макаров огоҳлантирилди! У Зобнинга нисбатан қўпол ўйнаган эди.

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Максименко! Деспотовичнинг зарбасидан кейин суперсэйв кўрсатди. Бурчак зарбаси!

88. Ўзгариш: Понсе ўрнига Соболтев майдонга тушди!

83. Макаровнинг навбатдаги зарбаси. Яна Денисга аниқлик етишмади.

81. Йевтичга нисбатан қўпол ўйнаган Ўрунов сариқ карточка билан жазоланди.

79. Яна тўп Остонда. Бу гал ҳам Ўрунов тўпни ўзида сақлаб қолишга уринди, зарбага чоғланди, аммо тепмади. Тедеско ҳамюртимизга тўп билан кўпроқ муомала қилишни топширган кўринади.

Ўрунов жарима майдони яқинида тўпни эгаллаб олди ва майдон бурчагига қараб юрди. Остон бурчакда 2 рақибини алдамоқчи эди, ўхшамади.

78. Деспотович билан ҳаводаги тўп учун курашга Жикия майдонга қулади. Унга шифокорлар ёрдами керак шекилли.

76. Ниҳоят! Остон Ўрунов Бакаевни алмаштирди!

72. Қанотдан узатилган тўпни Иван Игнатьев боши билан дарвозага йўллади. Максименко "Спартак" жонига оро кирди.

70. Кварацхелия билан тўқнашувда "Спартак" посбони" жароҳатланган кўринади. Йўқ, шифокорлар ёрдамидан кейин Максименко ўйинни давом эттиради.

68. Эххххх! Зобниннинг узатмасидан кейин Понсе тўпни дарвозага тўғрилаб қўя билмади.

Жаримадан Йевтич тепган тўпни Максименко эгаллаб олди.

67. "Рубин"да ўзгариш: Зуев ўрнини Иван Игнатьев эгаллади.

64. Ўзгариш: Тедеско ўйинда ҳисобни очган Ларссон ўрнига Илья Гапоновни туширди. Остон ҳамон заҳирада.

61. Уххх! Хвичага нисбатан қўпол ўйнаган Павел Маслов иккинчи сариқ карточкани ишлаб олди!  Кирилл Левников норозилик билдирган Максименкога ҳам сариқ карточка кўрсатди. Энди "Спартак" ўйинни 10 киши билан якунлашга мажбур.

58. Чап қанотдан "Спартак" жарима майдонига кириб борган Хвича Кварацхелия тўпни зарба беришга қулай тарзда марказга ташлаб берди. Деспотович эса Максименконинг ўзини нишонга олди.

57. Бугун Қозонга Москвадан ҳам кўплаб мухлислар ташриф буюришган. Уларнинг ташаббуси билан бугун "Спартак" ўз уйида ўйнаётгандек атмосфера ҳосил бўляпти.

Ўзгариш: Автогол муаллифи Меркулов ўз ўрнини Филип Уремовичга бўшатиб берди.

53. Зарба бериш навбати Макаровда! Дениснинг чап оёқдаги зарбасига ҳам бироз аниқлик етишмади.

52. Хавфли вазият! Бакаев тўпни майдонда олиб қолиб Зобнинга етказди. Жарима майдони ичидаги Роман Ларссонга зарба бериш учун қулай вазитя яратиб берди, аммо Жорданнинг ўнг оёқда берган зарбаси давроза устидан ошиб майдонни тарк этди.

49. Яна Макаров! "Спартак" жарима майдонига бостириб кирган футболчи Жикияни бир қалқиш билан ортда қолдирди, аммо зарбаси муваффақиятсиз чиқди. У ҳакамга норозилик билдиряпти. Макаровнинг фикрича, Айртон унинг зарба беришига ҳалақит берган.

48. Майдон марказида Ларссонга нисбатан қоидага зид тарзда ўйнаган Михайил Меркулов сариқ карточка билан жазоланди.

Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар фаоллик билан ошлади. Макаровнинг дарвозага ўткир бурчак остида 5-6 метрдан тепган тўпига озгина аниқлик етишмади.

46. Иккинчи тайм старт олди!

Маълумот учун, "Спартак" мазкур ўйинда ғалабани сақлаб қола олса, энг камида кейинги турга қадар турнир жадвалининг 2-поғонасига жойлашади.

Дарвоқе, учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа футболчилари фақат бир мартадан рақиб дарвозасини нишонга олишди. Умид қиламизки, 2-таймда Остон ҳам майдонга тушиб дриблинг ва зарба бериш бериш борасида бошқаларга мастер-класс ўтиб беради.

45+2. Кирилл Левниковнинг ҳуштаги чалинди. Танаффус!

Биринчи бўлибга икки дақиқа қўшиб берилди.

45. Майдон марказидаги Бакаев рақиб жарима майдони ичидаги Ларссонга тўп узатди. "Рубин" ҳимоячиларидан тоза ўйин.

43.Бурчакдан узатилган тўпни Максименко эгаллаб олди. 

42. "Рубин" футболчилари чап қанотдан жарима майдони ичидаги Деспотовичга тўп узатишди. Жикия тўпни майдон ташқарисига чиқарди.

40. Зуев ташлаб берган тўпни макаров айлантириб дарвозанинг олис бурчагига ташламоқчи эди, бироз ноаниқ.

37. Йевтич жарима майдонига тўп узатди. Максименко ўзига ишонмай ҳаракат қилди, аммо вазиятдан на Макаров, на Хвич фойдалана олди. Мазкур эпизодда Жикияга бироз жароҳат етди, шекилли. У шифокорлар ёрдамида майдон ташқарисига чиқиб кетяпти.

35. Макаров қанотини ўзгартириб чап томондан олдинга юраётган маҳалда Жикия томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинди. Меҳмонларда навбатдаги жарима  зарбаси.

31. Ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган Миахил Меркулов жарима майдончасига ичига кириб бориб зарба бермоқчи эди, аммо "Спартак" мудофаачилари яхши ўйнади.

30. Бош ҳакам Кирилл Левников Павел Масловни ҳам огоҳлантирди.

29. Майдон марказида Понсенинг оёғига тепган Абильдгорга сариқ карточка кўрсатилди.

26. Макаров ўзининг қанотида фаоллик кўрсатиб тўпни жарима майдонига оширганди, "Спартак" футболчилари яхши ўйнашди.

21. Ана холос! Учрашувда ҳисоб ўзгарди.  Зобниннинг чап қанотдан "Рубин" жарима майдонига юқорилатиб узатган навбатдаги тўпини Меркулов ўз дарвозасига киритиб қўйди - 0:2.

19. Уххх! "Рубин"нинг ҳужумлари тобора кескинлашяпти. Бу гал жарима майдони ташқарисидан Макаров чап оёқда жуда кучли зарба берди, Максименко тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди

18. Ҳозирча "Спартак"нинг чап қаноти жуда фаол ўйин кўрсатмоқда. Зобнин томонидан жарима майдонига навбатдаги узатма, аммо тўпга на Ларссон, на Понсе улгурди.

17. Ажойиб зарба! Олег Шатов! "Рубин" сардори тепган тўп Илья Кутеповга тегиб рикашет ҳосил қилди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак зарбаси.

13. Айртон "Рубин" дарвозаси томон чап қанотдан ажойиб рейд уюштириб, тўпни Понсега оширди. Аргентиналик ҳужумчи эса тўпни эгаллаш жараёнида қўли билан ўйнагани туфайли Левников учрашувни тўхтатди.

10. Зобнин тўпни ҳаводан жарима майдони ичидаги шерикларига оширди. "Рубин" посбони Медведов тўпни эгаллаб олди.

8. "Спартак"дан яна бир ҳужум. 6-рақам остида тўп тепаётган Айртон жарима майдончаси ичида жамоадошларини узатма билан таъминламоқчи эди, мезбон ҳимоячилари фаол ўйнашди - бурчак зарбаси.

4. Голлллллл! Зелимхан Бакаев ҳамда Роман Зобниннинг жарима фаол ҳаракатлари натижасида ташкиллаштирилган ҳужумни Ларссон бир зарба билан муваффақиятли якунлади - 0:1!

"Рубин" футболчилари учрашувни фаол тарзда бошлашди. Биринчи дақиқанинг ўзида "Спартак" дарвозаси томон 2 бор хавф солинди. Жарима майдончаси ичида фаоллик кўрсатган Кварацхелия зарба берди ва бурчак зарбасини ишлаб олди.

1. Учрашув бошланди. Тўпни мезбонлар ўйинга киритиб беришди.

Жамоалар стадионга чиқиб келишди.

Маълумот учун, ўйин олдидан "Спартак" 14 очко билан 5-ўринда боряпти. Мезбонлар эса 7-ўринни банд қилишган. Қозонликлар ҳисобида 11 очко бор.

Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Ҳамюртимиз Остон Ўрунов заҳира ўриндиғида қолдирилган. 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика