UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  11 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  13 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  14 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

РПЛ. "Ростов" ўз уйида "Зенит"га енгилди, Шомуродов 90 дақиқа ўйнади Янгиликлар

РПЛ. "Ростов" ўз уйида "Зенит"га енгилди, Шомуродов 90 дақиқа ўйнади

Россия чемпионатининг якунловчи 30-туридан ўрин олган "Ростов" - "Зенит" ўйини матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ростов – Зенит 1:2

«Ростов-Арена»

Голлар: 1:0 – 18 Зайнутдинов, 1:1 – 72 Ригони, 1:2 – 75 Азмун.

Ростов – Песьяков, Козлов, Хаджикадунич, Чернов (Ведерников, 87), Логашов (Прошляков, 87), Норманн, Зайнутдинов (Еременко, 64), Глебов, Байрамян (Долгов, 61), Саплинов, Шомуродов.

Зенит – Васютин, Прохин, Маммана (Осорио, 46), Смольников (Кузяев, 68), Сутормин (Дзюба, 46), Ерохин, Шатов, Ригони, Мусаев, Шамкин (Азмун, 46), Дриусси (Караваев, 89).

Огоҳлантиришлар: Норманн (42), Хаджикадунич (66), Шатов (82), Саплинов (90).


Ўйин якунланди. "Ростов" чемпионатни мағлубият билан тугатадиган бўлди - 1:2. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+1. Саплинов спортга хос бўлмаган ҳаракатлари учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. "Зенит"да алмаштириш: Дриусси ўрнига Караваев тушди.

87. "Ростов"да 2 та ўзгариш: Чернов ўрнига Ведерников, Логашов ўрнига Прошляков туширилди.

82. Шатов аввал рақибнинг футболкасидан тортди, кейин "Ростов" футболчиси тўпни тезда ўйинга киритишига халақит қилди, шу боис Шатовга сариқ картчока берилди. 

78. Александр Ерохин тўпга улгармади ва Романа Еременко билан тўқнашди. Карасев Ерохинни аяди ва сариқ карточка кўрсатмади.

76. Ригони "Зенит"нинг 4 дақиқа ичидаги 3-голни уриши мумкин эди, аммо у 10 метрлик масофадан гол ура олмади! 

75. ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛ!  Шатовнинг узатмасидан сўнг, Азман "Зенит"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2! 

72. ГООООООООООООООООООООООЛ! Ригони гол уриб, ҳтсобни тенглаштирди - 1:1! 

68. Дзюба Логашов билан иккинчи қаватда кураш олиб борди ва ютиб чиқди. Бош билан йўлланган зарба, тўп дарвозабоннинг қўлида. 

68. Ўйинда тўхталиш. Ҳакам футболчилар сув ичиб олишлари учун имконият тақдим қилди. Стадионда +27 даража иссиқ ҳукмрон. 

68. "Зенит"да алмаштириш: Смольников ўрнига Кузяев тушди. 

67. Хаджикадунич Ерохинга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ олди. "Зенит" навбатдаги ўзгаришни тайёрламоқда - Кузяев майдонга тушади. 

65. Зарба! Ажойиб тарзда ташкил этилган ҳужумдан кейин Шомуродовнинг йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

63. "Ростов"да алмаштириш: Зайнутдинов ўрнига Еременко тушмоқда. Ниҳоят, Шомуродовга пас берадиган футболчи майдонга тушаётган кўринади. 

61. "Ростов"да ўзгариш: Байрамян ўрнига Долгов туширилди.  Байрамян жароҳат туфайли ўйинни давом эттира олмади. 

57. "Зенит"нинг кучли ҳужумчилари майдонга тушгач, меҳмонлар ўйини ўзгарди. Ростовликлар катта қийинчиликларга дуч келишмоқда. 

54. Мезбонлар бурчак тўпига эга бўлишди, аммо узатма самарасиз. Кейин Ригони ҳужумга ўтиб кетди, бироқ ўз вақтида пас бермагани учун барибир тўпни йўқотди.

52. Шатовдан зарба! Песьяков ўз ўрнида! 

47. Байрамян чап қанотда Прохинни ортда қолдирди, бироқ ҳимоячининг маҳорати эвазига тўп Байрамяндан майдонни тарк этди. 

46. "Зенит"да 3 та ўзгариш: Шамкин ўрнига Азмун, Сутормин ўрнига Дзюба, Маммана ўрнига Осорио тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб - 1:0.  Танаффус! 

45+2. Шамкин тўпни йўқотди. "Ростов" Шомуродов орқали қарши ҳужумга зтмоқда, Элдор тўп Байрамянга узатди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

43. Глебовнинг узоқдан йўллаган зарбасини Васютин қайтраишга эришди.

42. Матиас Норманн яккама-якка курашда қочмб кетаётган Шатовни итариб юборди ва сариқ карточка олди.

39. Шамкин ҳужумда фаоллик кўрсатди, лекин тўпни йўқотгунча ҳаракатланди ва якунда қоидани бузди.

38. Чернов майдонда ётибди, Олег Шатов унга нисбатан қўполлик ишлатди. 

35. Байрамян Смольникор билан кичик тўқнашувда иштирок этди ва унинг ўнг оёғи лат еди. Шифокорлар ёрдам кўрсатишди ва "Ростов" ўйинчиси ўйнашда давом этади. 

33. Кураш асосан майдон марказида кечмоқда, меҳмонлар деярли ҳужум қилишмаяпти.

32. Дриусси рақиб жарима майдони томонда Черонов билан кураш олиб борди, Друисси озгина ғирромлик ишлатди ва қоида бузиш қайд этилди.

30. Чернов чап қанотдан рейд уюштирди, кейин Зайнутдиновнинг ҳаракатлари жамоага наф келтирмади.

28. "Ростов" мухлисларини алоҳида эътироф этиш лозим. Улар фаоллик билан жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишяпти.  

26. Давом этамиз. Питерликлар яна тўп билан. 

24. Ўйинда "пауза" кузатилмоқда, футболчилар сув ичиб олишлари учун имкон берилди. 

21. Ригони чап қанотдан тўпни ичкарига оширди, унинг жамоадошларидан ҳеч ким тўпга эгалик қилмади ва ҳимоячи тўпни қайтарди. 

20. Уууух! Хавфли вазият! Дарвоза тўсини! Черновнинг ажойиб узатмасидан кейин Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.

18. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! 1:0!  Зайнутдинов жарима зарбасидан гол урди! 

17. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 60% - 40%

16. Ҳак икки жамоа жанговар ўйин кўрсатишмоқда. 

15. Валерий Карпин ўз футболчиларига кўрсатма бермоқда ва жонланишни буюряпти. 

12. Ригонидан қойилмақом пас, бироқ ҳаммаси бурчак тўпи билан якун топди. 

9. Мезбонлар қарши ҳужумга ўтдилар. Шомуродов ҳимоячи билан кураш олиб борди ва Зайнутдиновга ажойиб пас берди, аммо унинг зарбаси меҳмонлар томонидан "блокланди". Еҳ, чапда Байрамян очиқ турганди.

8. "Ростов" футболчисининг узоқдан йўллаган зарбаси йўлига Маммана тўсиқ бўлди.

6. Жамоадан кетиши кутилаётган Олег Шатов бугун питерликлар сардори сифатида ўйнамоқда. Унинг Суторминга пас берди. Ушбу ҳужум Смольниковнинг узатмаси ва Дриуссининг зарбаси билан тугади.

4. "Зенит"дан жавоб ҳужуми. Дриуссининг зарбасини қайтаришди.

3. "Ростов" ўнг қанот орқали яхши ҳужум уюштирди: Норманн Байрамянга пас берди, у эса йиқилиб тушди. Бош ҳакам Карасев "тур ўрнингдан, дўстим" деди. 

1. Ўйин бошланди! 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

"Ростов" чигил ёзди машғулотларида иштирок этмоқда

Жамоалар стадионда

Таркиблар эълон қилинди

"Ростов-Арена" бугунги тўқнашувга тайёр!

Ўйин Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Россия премьер-лигаси 30-туридан жой олган барча учрашувлар бир вақтда бошланади. Биз сиз билан ҳамюртимиз тўп тепадиган "Ростов"нинг  "Зенит"га қарши баҳсини кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика