UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

РПЛ. "Локомотив" - "Зенит" баҳсида нурсиз дуранг қайд этилди. Жалолиддиновнинг дебюти кейинга қолдирилди Янгиликлар

РПЛ. "Локомотив" - "Зенит" баҳсида нурсиз дуранг қайд этилди. Жалолиддиновнинг дебюти кейинга қолдирилди

Россия чемпионати 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Зенит" баҳси матнли трасляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Локомотив – Зенит 0:0 

"Локомотив" стадиони 

Локомотив – Гильерме, Магкеев, Чорлука (Райкович 90), Серкейра, Игнатьев, Рыбчинский (Жемалетдинов, 79), Куликов, Камано (Лисакович, 65), Миранчук, Рыбус, Смолов (Эдер, 65).

Зенит – Кержаков, Караваев, Дуглас Сантос, Ракицкий, Жирков (Круговой, 73), Оздоев (Ерохин, 86), Мостовой, Малком (Сутормин, 86), Ловрен, Дзюба, Азмун (Ригони, 73).

Огоҳлантиришлар: Рибус (26), Жемалетдинов (87). 


Баҳс якунланди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Бугунги учрашувда Жасур Жалолиддинов захирада қолдирилди ва майдога тушмади. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+3. "Локомотив"да ўзгариш: Чорклука ўрнига Райкович тушди. 

90+2. "Зенит" янада фаоллашди, Мурило жонбозлик кўрсатяпти. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

89. "Зенит" тинмай вазият яратишга ҳаракат қилмоқда. 

87. Жемалетдинов Мостовойни йиқитгани боис сариқ карточка олди. 

86. "Зенит"да 2 та ўзгариш: Оздоев ўрнига Ерохин, Малком ўрнига Сутормин тушди.  

84. "Темирйўлчилар" ҳужумда, Ригони марказда адашди ва тўпдан айрилди, Ракицкий тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

79. "Локомотив"да ўзгариш: Рибчинский ўрнига Жемалетдинов туширилди.   

78. Малкомдан Мостовой томон қойилмақом пас, аммо Гильерме ўз вақтида дарвозадан чиқиб келди. 

75. Зарба! Эдердан анча кучсиз зарба, бу Кержаковга қийинчилик туғдирмади. 

73. "Зенит"да 2 та ўзгариш: Азмун ўрнига Ригони, Жирков ўрнига Круговой туширилди. 

71. Лисакович тезлигини кўрсатди ва "Локо" учун ўйиндаги дастлабки (!) бурчак зарбасини ишлаб берди.

68. Жирков бурчак тўпи ишлади. Сантос тўғри Ловренга оширди, Деяннинг зарбаси Рибус томонидан тўсиб қўйилди.

66. Ууухх! Миранчукнинг зарбаси озгина ноаниқ кўриниш олди. 

65. "Локомотив"да 2 та ўзгариш: Камано ўрнига Лисакович, Смолов ўрнига Эдер тушди. 

63. Малком Дзюбанинг пасидан кейин зарба берди, зарба ҳимоячилар томонидан "блокланди".

62. Зарба! Камано ерлатиб зарба йўллади, аммо ноаниқ. 

60. Сантос ичкарига тўпни узатди, Гильерме барчадан баланд сакраб тўпга эга чиқди.

58. Ракицкий яна Караваевни излади ва олдинга бошламоқчи бўлди, аммо украиналикнинг барча ҳаракатлари самарасиз кетди.  

56. Дзюба Жирковнинг узатмасидан кейин тўпга эгалик қилди, у икки ҳимоячи орасидан зарба бермоқчи бўлди, аммо ўхшамади. 

55. "Локо"да ажойиб комбинация, Смолов жарима мадони ичида тўпни қабул қилди, у пас оширишга уринди, бироқ тўп "Зенит" ҳимоячисининг бошига тегди. 

52. Дзюба гол урди, аммо у ерда Караваев яққол қўл билан ўйнаганди.  ВАР барчасини ижобий ҳал қилди. 

51. Камано жарима майдони яқинида тўпни қабул қилиб олди ва Миранчук билан девор услубида ўйнамоқич юзлди, аммо "Зенит" ҳимоячиси вазиятни ўқий олди. 

50. Смолов "Локомотив" ҳужумида бош бўлди, унинг ҳаводан узатган паси анча ноаниқ чиқди ва майдонни тарк этди.

48. Гильерме дарвозадан чиқиб келишда омадсиз ҳаракат қилди, Ракицкий тўпни дарвозага киритишга уринди, аммо ҳимоячини нишонга олди.

47. Куликов Малкомга қаршилик кўрсатди ва "подкат" орқали тўпни олиб қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади - 0:0. Танаффус! 

45+1. Магкеев узоқдан зарба йўллади, анча ноаниқ.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

43. Зарбалар бўйича кўрсаткич: "Локомотив"да 2 та зарба (1 таси аниқ), "Зенит"да 3 та зарба (аниқ зарба йўқ). Ҳозирча кам зарбалар гувоҳи бўляпмиз.  

41. "Зенит" 3-бурчак тўпига эга бўлди, "Локо" ҳали "корнер"ни амалга оширмади.

40. Ракицкийдан узатма, Куликов ҳаводаги курашда ғолиб чиқди ва тўпни қайтарди.

39. "Зенит"да жарима тўпи, Рибчинский Жирковга нисбатан қўполлик ишлутганди. Кўрамиз, питерликлар нимани ўйлаб топишаркан.

37. Зарба! Малком жарима тўпи ишлаб олди, Ловрен кутилмаганда зарба ичжрочисига айланди, зарба чакки эмас, фақат озгина аниқлик етишмади. 

35. Смолов Чорлукадан пас қабул қилиб олиб, "Зенит" жарима майдони ичикга кириб борди. Унинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси Кержаковга қийинчилик туғдирмади. Смолов сал вақтлироқ зарба берганида, бунданда хавфлироқ вазият юзага келарди.  

33. Москваликлар фаолликни анча оширганликлари сезилди, Камано Миранчукка рас берди, бироқ вингер ўз пасига ўзи югуришига тўғри келди.  

31. "Локомотив" яхши позицион ҳужум намойиш этди, Магкеев ажойиб пас берди, Смолов унга эгалик қилиб, ичкарги кириб борди, аммо тўпни йўқотди.

28. Азмун яна яшил майдонда ётибди, Чорлука уни йиқитди. Ҳакам видеотакрордан фойдаланиб, бир қарорга келиши мумкин. Йўқ, ўйин давом эттирилади. Футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди.  

26. Рибус Дзюбага нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

25. Азмун яхши кириб борди ва йиқилди. Сердар тиззасини ушлаб ётибди, аммо эронликда ҳаммаси жойида.

23. Миранчук очилиб ўйнаяпти, бироқ "Локо" хавбеки кўп вазиятларда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетяпти.

22. "Зенит" бекор қилинган голдан сўнг, устунликни ўз қўлига олди, "Зенит" тўпга эгалик қилмоқда, бу "темирйўлчилар"га ҳам маъқул, чунки улар асосан, қарши ҳужумда ҳаракат қилишмоқчи. 

20. Азмуннинг узатмасини "Локо" вакили Мурило қийинчиликсиз қайтарию юборди. 

19. Дзюба Рибус билан кўруш олиб борди ва бурчак тўпи ишлади.

18. Ракицкий Караваевни олдинга бошлади, бироқ у тўпга улгурмади.

16. Ракицкий Мостовой томон қулай пас узатди, ҳимоячи унга қаршилик кўрсатиб, тўпни олиб қўйди.

14. Камано ҳимояга қайтиб, Дзюбадан тўпни олиб қўйди, қойил! 

12. Ҳакам офсайд қайд этди, вазият ВАРда текширилди ва гол ҳисобга олинмади. 

10. ГОООООООООЛ! Рибчинский рақиб дарвозасига тўп киритди!

9. "Локомотив" яна бир вазият яратди, аммо Миранчук Каманога ноаниқ пас берди. 

7. Миранчук хавфли вазиятни юзага келтирди, рақиб жарима майдони ичкарисида тўпни қабул қилиб олиб, ўнгроққа пас узатди, лекин тўп ҳеч кимга тегмади ва "аут"га чиқиб кетди. 

6. Зарба! Оздоев чап оёғида хавфли зарба йўллади, бу "Зенит"нинг биринчи яхши имконияти эди.

5. Жирков чап қанот ҳимоясида ўйнамоқда, Юрий ҳар доимгидек қанот орқали ҳужумга интилди ва узатмани амалга оширди. "Локомотив" ҳимоячилари тўпни қайтаришди.  

3. "Локо" яхши ҳужум ташкил этаётганди, бироқ Миранчук офсайдда қолиб кетди.

2. Дзюба боши билан шеригига пас узатди, аммо ҳакам Артём ўйин қоидасини бузганини қайд этди.

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. 

- Ўйин Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

- Ассаломуц алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Россия Премьер Лигаси 6-турида ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов тўп тепадиган Москванинг "Локомотив" клуби ўз майдонида Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоасини қабул қилади. Учрашувни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика