UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

РПЛ. Москва дербисида ЦСКА "Спартак"ни мағлуб этди Янгиликлар

РПЛ. Москва дербисида ЦСКА "Спартак"ни мағлуб этди

Россия чемпионати 7-туридан ўрин олган “Москва дербиси” 21:00 да бошланади ва у сайтимиз орқали матнли трансляция қилиниши кўзда тутилган.

ЦСКА

Хердур Магнуссон - 30', Никола Влашич - 45', Чидера Эджуке - 90'

Премьер-лига . 7-тур

13/09/2020, 22:00

1
:
3
Тугади

Спартак Москва

Эсекель Понсе - 11'

Стадион: VEB Arena

45'
90'
1'  Вадим Карпов
30'  Хердур Магнуссон
30'  Иван Обляков
45'  Никола Влашич
45'  Марио Фернандес
65'  Наир Тикнизян (Бактиер Зайнутдинов)
65'  Федор Чалов (Чидера Эджуке)
83'  Константин Кучаев (Яка Бийол)
88'  Никола Влашич (Кристиян Бистрович)
90'  Чидера Эджуке
90'  Иван Обляков
90'  Хердур Магнуссон
90'  Георгий Щенников
11'  Эсекель Понсе
11'  Зелимхан Бакаев
29'  Павел Маслов
34'  Айртон
56'  Зелимхан Бакаев (Александр Кокорин)
56'  Эсекель Понсе (Александр Соболев)
58'  Александр Соболев
77'  Наиль Умяров (Остон Урунов)
90'  Остон Урунов


ЦСКА – "Спартак" 3:1

«ВЭБ Арена»

Голлар: 0:1 – 11 Понсе, 1:1 – 30 Магнуссон, 2:1 – 45 Влашич, 3:1 – 90 Эджуке.

ЦСКА – Акинфеев, Карпов, Магнуссон, Фернандес, Тикнизян (Зайнутдинов, 64), Обляков, Кучаев (Бийол, 83), Марадишвили, Влашич (Бистрович, 88), Щенников, Чалов (Эджуке, 64).

Спартак – Максименко, Джикия, Жиго, Маслов, Айртон, Крал, Зобнин, Умяров (Урунов, 77), Бакаев (Кокорин, 56), Ларссон, Понсе (Соболев, 56).

Огоҳлантиришлар: Карпов (1), Маслов (29), Айртон (34), Соболев (58), Урунов (90), Магнуссон (90), Бистрович (90).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Бироқ футболчилар жанжал бошлашди. "Спартак" майдонни тарк этмаяпти.


90+2. ГОЛ! Эжуке ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди, аммо Доменико Тедеско жон жаҳти билан ҳакамларга мурожаат қилиб, рақиб футболчиси қўли билан ўйнаганини айтишга уринди. ВАР ишга тушди. ГОЛ ҲИСОБГА ОЛИНДИ, аммо тўп ҳақиқатдан ҳам қўлга текканди.

90+1. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Сариқ карточка. Остон Ўрунов тўпни олдириб қўйди ва шу заҳоти рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.

89. "Спартак" ажойиб ҳужум уюштирди, аммо Соболевнинг узатамасига Ларссон улгурмади ва Марио Фернандесни йиқитишга тўғри келди.

85. "Спартак"дан ноаниқ зарба. Кокорин Зобниннинг узатмасини дарвозага тўғирлашга уринди, аммо бош билан берилган зарба ноаниқ кетди.

82. Остон финтлари орқали рақибдан қочишга уринди, аммо Влашич уни йиқитиб тўхтатди.

80. Ўрунов марказдаги тўп учун курашда ғолиб чиқиб, тўпни "Спартак"га олиб берди.

78. Ўрунов майдонга тушиши билан шарҳловчиларни ҳайратлантира бошлади, у бир ҳаракат билан рақиб футболчисидан қочиб, Ларссонга пас берди, аммо ЦСКА ҳимоячилари тўпни майдондан чиқариб юборишди.

77. Ўзгариш: Остон Ўрунов Умяров ўрнига майдонга тушди.

75. ХУШХАБАР! Ўрунов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

71. "Спартак" ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан олдинга ўтган, бироқ вазиятларга аниқлик етишмаяпти.

65. Эжуке майдонга тушиши билан мезбонлар хавфли ҳужум ташкил қилишди, аммо Влашич пас ёки зарба беришга иккиланиб қолди ва тўпни кучсиз зарба билан рақиб посбонига топширди.

64. Ўзгариш: "Ростов"дан ЦСКАга ўтган Зайнутдинов Тикнизян ўрнини эгаллади, Чалов ўрнига эса Эжуке ўйинни давом эттиради.

61. Жикия сирпаниш орқали рақиб ҳужумини тўхтатди ва Акинфеев дарвозасига кучли зарба берди, Акинфеев эса сейв ижро этди. Вазият тўхташи билан дарвозабон ўз жамоадошига эътироз билдира бошлади.

Суратга ўзингиз изоҳ беринг...

58. ЗАРБАААА! Умяров узоқ масофадан пушкасини ишга солди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

56. Ўзгариш: Бакаев ўрнига Кокорин, Понсе ўрнига Соболев майдонга тушди.

52. Жиго ўйинни давом эттира олмайдиганга ўхшайди, захирада эса ўзгариш тайёрланяпти. Кокорин ва Соболев тайёргарлик кўришмоқда.

51. Бакаевнинг узатмасини қабул қилган Понсе дарвозага ўгирилиб, зарба берди. Бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб, тезлигини йўқотди ва Акинфеев тўпни эгаллаб олди.

49. Кучаев ўнг қанотдан "Спартак" жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвозага зарба берди. Максименкодан сейв.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. ГОООЛ! Бунақа голларни кам кўрамиз! Влашичнинг ҳаракатларига қарсак чалиш керак. Фернандес ўнг қанотдан тўпни марказроққа узатди, Влашич эса тўпни тўхтатди ва чап оёғи билан зарба берадигандек бўлиб, тўпни ўнгига ташлади ва шу заҳоти зарба берди. 2:1, мезбонлар олдинга чиқиб олишди.

42. ЗАРБААА! Фернандес ўз жамоасининг қарши ҳужумини кучли зарба билан якунлади, аммо тўп дарвоза узоқ бурчагининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

40. Майдон марказида Жикияга нисбатан қоида бузилди, футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу пайтда "Спартак" захирадагилари машғулот ўтказишмоқда, ҳозирча улар орасида Ўрунов кўринмади.

38. Ларссондан суперзарба, аммо Акинфеев ҳам ундан қолишмади ва узоқ бурчакка кириб кетаётган тўпни чиройли сакраш билан қайтариб қолди.

36. "Спартак"дан ажойиб қарши ҳужум, лекин Понсе тўпни Ларссондан қабул қилиши билан дарвозага зарба берди. Тўп эса майдондан ташқарига чиқиб кетди.

34. Ҳаммаси ҳал бўлди. Ҳакамлар Айртон симуляция ишлатди деб топишди ва унга сариқ карточка кўрсатилди. Тедеско эса 10 баҳс арбитрларига бир неча сония қарсак чалиб турди.

32. Пенальтими? Тедеско ҳакамдан 11 метрлик жарима зарбаси сўрамоқда. Айртон рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди, ҳакам ВАРга мурожаат қилди.

30. ГОЛ! ЦСКА ҳисобни тенглаштирди! Магнуссон бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозанинг яқин бурчагига жойлади. "Спартак" посбони тўпни қайтаргандек кўринди, аммо ундай бўлиб чиқмади. 1:1

29. Сариқ карточка. Маслов марказда рақибига нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан жазоланди.

24. Бугун "Спартак" устози Доменико Тедесконинг кайфияти ёмонга ўхшамоқда. Чунки ТВ эфир бошланганидан бери у ҳаммага жаҳл қилиб, эътироз билдирмоқда.

18. Ўйин темпи бироз пасайди, "Спартак" кучни тежаш учун тўпни ўзида сақлаб, паслар орқали ўйинни назорат қилишга уриняпти.

11. ГОООЛ! Эсекьель Понсе! Ажойиб зарба! Далер Кузяевнинг парашут узатмасидан сўнг Понсе рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни ўзига тўғирлади ва ўгирилиб зарба берди. Тўп тўққизликка кириб кетди! 0:1, "Спартак" олдинга чиқиб олди.

7. ЗАРБА! Влашич "Спартак" дарвозасига хавф солди, аммо тўп рақиб ҳимоячисининг юзига тегиб майдонни тарк этди.

5. "Спартак" катта тезликда ҳимоядан ҳужумга ўтди ва Ларссон рақиб дарвозаси томон зарба берди, аммо тўп ЦСКА дарвоза тўри устидан ўтиб кетди.

3. Жиго зарба берди... "Спартак" футболчиси тўпни жонли деворнинг остидан ўтказишга уринди, аммо тўп ҳудди ўша деворга тегиб қайтди.

1. Учрашув бошланди. Баҳс старт олиши билан ЦСКА ўз жарима майдончаси ёнгинасида қоидани бузди. Карпов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаётган Ларссонни йиқитди ва сариқ карточка билан жазоланди.


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум сайтимиз ўқувчилари! Бугун сизлар билан ажойиб ўйин ва Остон Ўруновнинг голига гувоҳ бўламиз деган умиддаман.

ЦСКА – Спартак

21.00, «ВЭБ Арена»

ЦСКА: Акинфеев — Фернандес, Магнуссон, Карпов, Щенников — Тикнизян, Марадишвили, Обляков, Кучаев, Влашич — Чалов.

Захирадагилар: Тороп, Васин, Эджуке, Котин, Сигурдссон, Зайнутдинов, Гайч, Бистрович, Бийол, Шкурин.

«Спартак»: Максименко — Зобнин, Жикия, Маслов, Жиго, Айртон — Бакаев, Умяров, Крал — Понсе, Ларссон.

Захирадагилар:  Ребров, Ещенко, Кутепов, Гапонов, Голосов, Маркитесов, Остон Ўрунов, Кокорин, Соболев.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика