UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  0 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  0 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  4 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5

Рўзиқул Бердиев: "Жамоа характер кўрсатди ва муҳим ғалабага эришди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Жамоа характер кўрсатди ва муҳим ғалабага эришди"

"Насаф" - Тракторсози" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
"Барчани ғалаба билан табрикламоқчиман. Ўйинга келадиган бўлсак, бу Осиё чемпионлар лигаси ва бу ерда ҳеч бир жамоа рақибга осонликча очко бермайди. Майдоннинг ҳолати яхши эмаслиги чиройли футбол кўрсатишга ҳалақит қилди. Шунга қарамай, жамоа футболчилари характер кўрсатишди ва ўйинда бурилиш ясай олишди. Асосийси ғалаба қозондик ва мақсадимизга эришдик", - дея Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртқолашди.

- Танаффусда футболчиларга қанақанги сеҳрли сўзларни айтдингиз?

- Танаффусда футболчиларга ҳали вақт етарли эканлигини ва учрашув сўнггигача курашишларини талаб қилдик. Иккинчи таймда футболчилар кўрсатмаларимизни бажаришди ва керакли натижани қайд этдик.

- Баҳром Абдураҳимов нега майдонда кўринмади?

- Бу футболчи кўпроқ техникага таяниб ўйнайдиган футболчи ҳисобланади. Бугунги беллашувда тактик жиҳатдан келиб чиқиб, асосий таркиб футболчиларини танлагандик. "Тракторсози"га қарши ўйинда бизга кўпроқ курашадиган футболчилар зарур эди. Айнан шу ҳолат бўйича Илҳом Юнусов ҳам бугун асосий таркибдан ўрин олмади.

- Легионерлар жамоада маҳаллий футболчилар бир калла устун бўлиши керак. Рой Рок бугун яхши ўйнади ва ишончни оқлади. Лекин Олександр Коблаш ўзидан кутилган ўйинни намойиш этиб бера олмади?

- Янги келган футболчилардан бирдан ниманидир талаб эта олмаймиз. Айтиб ўтганингиздек, Рой Рок бугун яхши ўйнади ва унинг кўрсатган ўйини бизни қаноатлантирди. Умуман олганда, ҳужумда кўплаб имкониятларга эга бўлмадик. Олександр Коблаш тўп учун курашларда яхши ўйнади ва ҳали ушбу ҳужумчи ҳам ҳали кўплаб голлар уриб барчани қувонтиради.

- ОЧЛ қайдномасида Фарруҳ Сайфиев ва Артур Геворкян ҳужумчи сифатида рўйхатдан ўтказилган. Бу дегани "Насаф" янги мавсумда 4-3-3 схемасида ҳам ўйнайдими?
 - Тўғри айтдингиз, биз Туркияда ташкил этилган йиғинларимизда ҳам ушбу схемада кўплаб ўйинларни ўтказдик ва бу схемани синовдан ўтказиб олдик. Кейинги ўйинларда ушбу схемада ўйнаш режамиздан ўрин олган. Футболчиларни қайдномада қайси чизиқда кўрсатиш бу катта аҳамиятга эга эмас. Бу шунчаки расмий ҳолат. Керакли пайтда барча футболчилар ўз позицияларини ўзгартириши мумкин. 

- "Насаф" академияси тарбияланувчиси Одил Ҳамробековнинг ўйини ҳақида ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- У жуда яхши, тиришқоқ футболчи. Ушбу футболчи ўтган йилги ўйинларда ҳам бир қатор яхши ўйинларни ўтказганди. Бугунги баҳсда ҳам Одил жуда яхши ва фойдали ўйнади десам фикримга қарши чиқмасанглар керак. Одил Ҳамробековни яхши келажак кутмоқда. Асосийси, футболчи ўз устида ишлашни тўхтатиб қўймаслиги керак.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика