

Ўйин ҳақида
- Жуда кучли рақиб майдонида ғалаба қозондик. Тезкор голимиз ғалабага асосий омил бўлди. Иккинчи бўлимда мезбонлар катта куч билан олдинга ўтишди, шу сабаб биз ҳимояланишга мажбур бўлдик.
- Умиджон Эргашевнинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз...
- Дарвозабон Умиджон Эргашевнинг ҳолати яхши экан, ҳозиргина айтишди. Вазият шундай бўлди, тасодифан юз берган жароҳат. Ғалабалар осонликча қўлга киритилмайди.
- Жамоангиз иккинчи бўлимда вақт чўзгандек кўринди...
- Вақт чўзиш кўрсатма эмасди. Ютқазаётган жамоага оғир ботади. Атай ўйин чўзганимиз йўқ, биз бундай кўрсатма бермаймиз.




