UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  1 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  9 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  5 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  4 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  22 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  3 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  1

Рўзиқул Бердиев: "Туркия йиғини режадагидек кечмоқда" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Туркия йиғини режадагидек кечмоқда"

Хабарингиз бўлса керак, айни пайтда "Насаф" футбол клуби Туркияда йиғин ўтказмоқда.
Юртимиздан биринчилардан бўлиб, хорижга йўл олган аждарлар у ерда 26 январга қадар бўлади. Биз жамоанинг тайёргарлик жараёни хақида билиш учун бош мураббий билан боғландик. Таъкидлаш жоизки, Рўзиқул Саъдуллаевич у ерда ўзига яраша юмушлари кўп бўлишига қарамай, ўзини профессионал тутиб, саволларимизга жавоб бериб ўтди.

- Рўзиқул ака, Анталияда ўтаётган йиғин ҳақида нима дейсиз? Ундан бош мураббий сифатида қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Ҳа, албатта ҳаммаси режа бўйича кечмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулот бўляпти. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Футболчилар бор кучларини бериб ишламоқда.

- Дарвозабон Элдор Суюновни белидаги жароҳат безовта қилаётганди. Унинг бугунги ҳолати қай даражада?
- Яхши. Элдор биз билан машғулотларни бошлаган.

- Анталияга жўнаб кетган футболчилар рўйхатига эътибор қаратадиган бўлсак, унда ёшлар жамоасидан бир қатор футболчиларни жалб этилганини кўриш мумкин. Улар ишончингизни қай даражада оқламоқда?

- Ёшларимизнинг имкониятларини яхши биламиз. Шунинг учун уларни асосий жамоа йиғинига жалб этганмиз. Шу боис уларга ишонч билдиришда давом этамиз.

- Игорь Таран жамоага киришиб кета олдими? Умуман футболчи сиз кутган нарсани амалга ошира оляптими?
- Таранни беъжизга олмадик. Унинг тажрибаси катта. Табиийки у билан олдинги чизиқдаги рақобат янада кучаяди, деб ўйлайман. Қолаверса Игорь бизнинг ўйин услубимизга мос тушади.

- "Насаф" таркибига бундан бошқа яна футболчилар келиши мумкинми?
- Янги футболчини олиб келганимиз билан у бир ой ичида ўйинимизни кучайтира олмайди. Бунинг учун вақт керак бўлади. Бизда эса вақт жуда кам.

- "Насаф"нинг ОЧЛ плей-офф босқичидаги рақиби "Ал Жаиш" ўйинларини ҳам кузатиб боряпсизми?
- Бу жамоанинг ўтказган ўйинларини кўриб чиқдим. Айтиш керакки, таркибида кучли легионерлар кўп. Шунга монанд тайёргарлик кўришимиз керак.
 
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика