UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Шоҳруҳ Гадоев: "Қароримни "Бухоро"даги мухлислар тўғри қабул қиладилар деб ўйлайман"  0 21:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда  10 21:16Хамес Родригес: "Мен "Бавария" "Реал"дан буюкроқ клуб деб айтмаганман"  8 21:10“Сўғдиёна” қисқа муддатли таътилга чиқди  0 20:41Спорт. Истомин иккита ғалабаси орқали ўзига 14 минг еврони нақд қилиб олди, AIBA Президенти истеъфога чиқишни истамади  1 20:35“Сўғдиёна” назорат учрашувида “Шўртан”га мағлуб бўлди  4 20:1985 - Роналду, 87 - Месси, 93 - Погба, 98 - Мбаппе ФОТО  20 20:14Росс Баркли "Эвертон"ни тарк этади  4 20:03"Бунёдкор"нинг 7 нафар янги футболчиси ФОТО  4 19:57"Нефтчи" футболчиси "Андижон" билан шартнома имзолади  9 19:49Сардор Собирхўжаев: "Бунёдкор" таклифига ўйлаб ўтирмасдан рози бўлдим"  1 19:34Криштиану Роналду хитойлик ёш футболчиларга бутса совға қилди + ФОТО  11 18:59Футзал. Биринчи лига. 2-тур натижалари  2 18:50Қизиқарли видео: Қозоғистонда Конор МакГрегорнинг қиёфадоши пайдо бўлди  6 18:45"Пахтакор" тайёргарликни давом эттирмоқда  6

13 янв 12:00
Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Туркия йиғини режадагидек кечмоқда"

Хабарингиз бўлса керак, айни пайтда "Насаф" футбол клуби Туркияда йиғин ўтказмоқда.
Юртимиздан биринчилардан бўлиб, хорижга йўл олган аждарлар у ерда 26 январга қадар бўлади. Биз жамоанинг тайёргарлик жараёни хақида билиш учун бош мураббий билан боғландик. Таъкидлаш жоизки, Рўзиқул Саъдуллаевич у ерда ўзига яраша юмушлари кўп бўлишига қарамай, ўзини профессионал тутиб, саволларимизга жавоб бериб ўтди.

- Рўзиқул ака, Анталияда ўтаётган йиғин ҳақида нима дейсиз? Ундан бош мураббий сифатида қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Ҳа, албатта ҳаммаси режа бўйича кечмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулот бўляпти. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Футболчилар бор кучларини бериб ишламоқда.

- Дарвозабон Элдор Суюновни белидаги жароҳат безовта қилаётганди. Унинг бугунги ҳолати қай даражада?
- Яхши. Элдор биз билан машғулотларни бошлаган.

- Анталияга жўнаб кетган футболчилар рўйхатига эътибор қаратадиган бўлсак, унда ёшлар жамоасидан бир қатор футболчиларни жалб этилганини кўриш мумкин. Улар ишончингизни қай даражада оқламоқда?

- Ёшларимизнинг имкониятларини яхши биламиз. Шунинг учун уларни асосий жамоа йиғинига жалб этганмиз. Шу боис уларга ишонч билдиришда давом этамиз.

- Игорь Таран жамоага киришиб кета олдими? Умуман футболчи сиз кутган нарсани амалга ошира оляптими?
- Таранни беъжизга олмадик. Унинг тажрибаси катта. Табиийки у билан олдинги чизиқдаги рақобат янада кучаяди, деб ўйлайман. Қолаверса Игорь бизнинг ўйин услубимизга мос тушади.

- "Насаф" таркибига бундан бошқа яна футболчилар келиши мумкинми?
- Янги футболчини олиб келганимиз билан у бир ой ичида ўйинимизни кучайтира олмайди. Бунинг учун вақт керак бўлади. Бизда эса вақт жуда кам.

- "Насаф"нинг ОЧЛ плей-офф босқичидаги рақиби "Ал Жаиш" ўйинларини ҳам кузатиб боряпсизми?
- Бу жамоанинг ўтказган ўйинларини кўриб чиқдим. Айтиш керакки, таркибида кучли легионерлар кўп. Шунга монанд тайёргарлик кўришимиз керак.
 
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  93
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  80
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  111
Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади
"Олмалиқ" футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё...  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: