UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  1 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  0 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   6 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  6 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  38 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1

Рўзиқул Бердиев: “Тур рамзий терма жамоасидан ўрин олганимдан хурсандман” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Тур рамзий терма жамоасидан ўрин олганимдан хурсандман”

Олий лиганинг ортда қолган 19-туридан сўнг “СА” ўз одатига кўра турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.
Унга кўра, бош мураббий Рўзиқул Бердиев бўлди. “Насаф” устози бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Менга йигитлар айтишди “СА” талқинига кўра, тур рамзий терма жамоасига киритилганимни. Лекин ҳозирча ўзим кириб ўқиб чиқмадим – дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. – Албатта бундай эътибордан хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб сайт ижодкорларига миннатдорчилик билдираман.

- Рамзий терма жамоага киришимга жамоамнинг “Металлург” майдонидан ғалаба билан қайтгани сабаб бўлди. Очиғини айтаман, охирги пайтларда натижа учун ўйнаяпмиз. Шунинг учун ҳам эътибор берган бўлсангиз, иккинчи даврада 6та ўйин ўтказиб шундайн 5тасида ғалаба қозондик. Бекободдаги ўйин ҳам биз учун осон ўтмаслигини таҳмин қилгандик. Чунки бу жамоани охирги икки ўйиндан бери юта олмаётгандик.

- Мендан ташқари яна “Насаф”нинг икки ўйинчиси рамзий терма жамоага киритилгани қувонарли албатта. Ҳақиқатдан ҳам Ўткир Юсупов билан Артур Геворкян шу куни ўзидан яхши таассурот қолдирди. Дарвозабонимиз бир нечта вазиятларда ўзини кўрсатишга эришди ва шу тариқа ишончни оқлади. Геворкян ҳақида ортиқча таърифнинг хожати бўлмаса керак. “Металлург” билан ўйинда Артур катта ҳажмдаги ишни бажарди. Айниқса 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг Геворкян иккинчи голни уриб ғалабани мустаҳкамлади. Шундан сўнг бироз ҳотиржам тортдик.
Яна шуни қўшимча қилишни истардимки, рамзий терма жамоага киришимда бутун жамоанинг хизмати ётибди. Аввало йигитларга раҳмат – дейди "Насаф" устози.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика