UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Рўзиқул Бердиев: “Тўпни назорат қилганимиз эвазига ғалаба қозондик” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Тўпни назорат қилганимиз эвазига ғалаба қозондик”

“Қизилқум” — “Насаф” учрашувидан сўнг ўтган матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

—  Ўтган турда ўз майдонимизда “Бухоро” қарши ўйинда қимматли икки очкони бой бергандик, — дея сўз бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. — Бугунги ўйинда фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушдик. Учрашув давомида тўпни кўпроқ назорат қилишга ҳаракат қилдик ва шунинг эвазига муҳим уч очкони қўлга киритдик, деб ўйлайман. “Қизилқум” жамоаси ўйини ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Улардаги шижоатга ҳавасим келди. Бир сўз билан айтганда, Навоийдаги учрашувда томошабинлар ҳам ҳужумкор ва кескин футболга гувоҳ бўлдилар.

—  Илҳом Шомуродов жароҳати туфайли “Бухоро”га қарши ўйинни ўтказиб юборганди. Бугун унинг майдонга қайтиши жамоамиз ўйинини кучайтирганлиги шубҳасиз.

—  Чемпионатда кутилмаган натижаларнинг қайд этилиши мухлисларимизга ҳам ёқяпти, деб ўйлайман. Кейинги пайтда қайд этилаётган натижалардан кўриниб турибдики, ҳали чемпионат охирламасдан туриб совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар алоҳида ажралиб қолишмоқда. Биз қолган учрашувларда ҳам фақат мухлисларни қувонтириш ва юқори ўринлар учун курашиш мақсадида майдонга чиқишга интиламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика