UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  13 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  1 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  17 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Рўзиқул Бердиев: “Селекция жараёнида биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Селекция жараёнида биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз”

Бу йилги чемпионатда бронза медалларини қўлга киритган “аждарлар” янги мавсум учун тайёргарликни бошлади.
Жамоа 2014 йилги мавсумда уч фронтда курашадиган бўлмоқда. Шу боис Рўзиқул Бердиев футболчиларни эртароқ йиғишга қарор қилди.

- Рўзиқул ака, жамоангизнинг дастлабки йиғинни бошлагани ҳақида эшитдик. Бу ҳақда ўзингиз батафсил маълумот бериб ўтсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди?
- 10 декабрь куни футболчиларни йиғдик ва Ташкентда тиббий кўрикдан ўтилди. Кечадан бошлаб эса, Қаршидаги базамизда тўпланиб, машғулотларга киришилди. Бу ердаги йиғинимиз 25 декабрга қадар давом этади ва шундан сўнг, янги йил муносабати билан футболчиларга қисқа муддатга дам берамиз.

- Таркибда қандай ўзгаришлар борлиги бугунги кунда мухлисларнинг диққат эътиборида турибди. Шу боис аввало бу хусусда ўзингиздан эшитсак?

- Ҳозирча, жиддий янгилик бор дея олмайман. Ижара асосида “Қизилқум”да тўп тепган Элдор Бойматов ва “Динамо”даги Нодир Саноқулов яна жамоамизга қайтди.

- Клубни тарк этган футболчилар ҳам бўлса керак?
- Йўқ, ҳеч кимга жавоб бермадик. Бу кейинги йиғинларимизда ойдинлашади. Лекин аниқ номларни айта олмайман.

- Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси асосий рақиби бўлмиш “Бундёкор”дан Нестеров, Ғофуров, Тўраев ва Ҳасановни олиб ўз сафини сезиларли тарзда кучайтиришга эришди. Айтингчи, Сиз бошчилик қилаётган “Насаф”дан қандай ҳаридларни кутишимиз мумкин?
- Тўғри, “Локо”ни янги ҳаридларини эшитдим. Биласизми, таркибда у қадар жиддий ўзгаришлар қилмаймиз. Лекин селекция жараёнида биз ҳам қараб турмаймиз. Албатта янги футболчилар бўлади.

- Кучайтирилиши лозим бўлган чизиқлар деб қайси позицияларни кўрсатган бўлардингиз?

- Бундай позициялар йўқ эмас. Айнан қайси чизиқларга футболчилар олиш кераклигини ўйлаб қўйганмиз. Бироқ айни пайтда бу тўғрисида айтмай турганим маъқул. Вақти келиб, барчаси ойдинлашади.

- Зафар Полвоновнинг “Насаф”га ўтиш имкониятини неча фоизга баҳолайсиз?
- Нима учун айнан Полвоновни сўраяпсиз?

- Чунки, “Олмалиқ” ҳужумчисининг яна “аждарлар” сафига қайтиши ҳақида мухлислар орасида гап сўзлар юрибди?
- Бу ишқибозлар ўртасида учраб турадиган холатлардан биридир. Эмишки, Элдор Суюнов, Шохруҳ Гадоев, ва Артур Геворкян ҳам “Бундёкор”га ўтармиш... Бу аслида бўлмаган гап. Ишонч билан айта оламанки, бу футболчилар жамоамизда қолади. Тўғри, Полвонов бу йил сермаҳсуллик кўрсатди. Лекин унга қизиқиб, таклиф ҳам юбормадик.

- “Насаф” кейинги йил ОЧЛда ҳам иштирок этадиган бўлди. Мавсумга қай тарзда тайёргарлик кўрилади?
- Иккинчи йиғинимиз январь ойиннинг дастлабки ҳафталарида Қаршида старт олади. Бу ерда 15 кун шуғулланамиз. Ушбу йиғинлар давомида пойтахтга бориб, синов-назорат ўйинларида ҳам қатнашамиз. Шунингдек режамизда Туркия йиғини ҳам ўрин олган. Хориждаги йиғинда асосий эътибор ўртоқлик ўйинларига қаратилади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика