UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  6 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  35 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб тўғри йўлни танлади” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб тўғри йўлни танлади”

“Қизилқум” – “Насаф” (0:0) учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун икки хил таймга гувоҳ бўлдик. Биринчи таймда “Қизилқум” устунлик қилиб турганди. Улар бир киши кам бўлиб қолгач, иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик қилдик. Лекин рақиб дарвозаси олдида йигирмага яқин хавфли вазиятларни яратдик, зарбалар бердик. Баъзида омадимиз келмаган бўлса, айрим вазиятларда дарвозабон яхши ҳаракат қилди.
Мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишгач, асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Ўйлашимча, улар энг тўғри йўлни танлашди. Чунки 10 киши бўлиб қолиб бир очкони қўлга киритиш “Қизилқум” учун муҳим эди. Бу дуранг бизни қониқтирмайди. Чунки сафарда тўп тепсакда, бир бўлим рақибдан бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилиб, гол ура олмадик. Ўйин охиридаги вазият? Ҳа, биз шундай бўлишини сезгандик. Рақиб асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, ўйин охирида қарши ҳужумда гол уриб кетиши мумкин эди. Ўша вазиятда Мухторов қўпол хатога йўл қўйди. Лекин бахтимизга дарвозабонимиз жамоани муқаррар голдан сақлаб, бизни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика