UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  2 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  1 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3

Рўзиқул Бердиев: "Қийин ва асабий ўйинда ғалабага эришдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Қийин ва асабий ўйинда ғалабага эришдик"

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги асабий ва қийин ўйинда ғалабага эришдик ва уч очкони қўлга киритдик. Ўйинни қийин ва асабий дейишимга сабаб, биз “Олмалиқ” жамоасини бешта ҳимоячи билан майдонда ҳаракат қилишини кутмаган эдик. Бу - биз кутмаган янгилик бўлди. Шу туфайли биринчи бўлимда кўп вазиятлар ярата олмадик. Дарвозамиздан гол ўтказиб юборган пайтда ҳимоячиларимиз тартибсиз ҳаракат қилишди. Бунинг эвазига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Аммо тезда гол урганимиз ўйинимизни енгиллаштирди.

Биринчи гол ўтказиб юбориб, ғалабага эришиш бу – ирода талаб қиладиган ҳолат. Бу яхши ҳолат деб, ўйлайман. Бунда жамоанинг қанчалик характерга эга эканлигини ҳам кўрсатади. Легионерларимиз  ўйинига баҳо берадиган бўлсам, аввал ҳам таъкидлаган эдим, булар ҳали тўлиқ ўйинга тайёр эмас. Улар ўз устида ишлашда давом этишаяпти. Шунинг учун уларнинг ўйини бир хил чиқаётгани йўқ. Масалан, Красич ўтган “Шўртан” жамоасига қарши учрашувда яхши ўйнади, афсуски бугун у кутилган ўйинни кўрсата олмади. Бизда энди рақобат бор, кейинги ўйинларда ким кўпроқ тайёр бўлса, майдонга туширамиз. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика