UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  0 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  6 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  10 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  2 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42

Рўзиқул Бердиев қандай жазо олади? Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев қандай жазо олади?

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" учрашувида ғалати воқеа юз берганидан хабарингиз бор.

Азиз Асимов 70-дақиқада "Насаф"нинг голини бекор қилгач жамоа устози Рўзиқул Бердиев бош ҳакамга кескин эътироз билдирди ва шогирдларини майдондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлди.

27 октябрь куни ҳакамлар ва журналистлар иштирокида ўтган семинарда собиқ ФИФА ҳаками, ОФК инструктори Валентин Коваленко ўша вазиятда Азиз Асимов тўғри қарор чиқарганини таҳлил қилиб берди.

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:0) учрашувида меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов 1-таймдан кейин жамоани олиб кетишини айтаётгани трансляцияда эшитилганди. Навоийлик мураббий "Навбаҳор" вакилларининг ўз шогирдларини "синдиришга" уринаётганидан ғазабланганди. 

Бироқ, ҳар 2 вазиятда ҳам учрашув тўлиқ давом эттирилди. Гарчи Бердиев фақат гап билан чекланиб қолмаган бўлса ҳам. Шу ўринда савол туғилади: Агар Актамов ёки Бердиев учрашув давомида ўз жамоасини рухсатсиз майдондан олиб чиқиб кетса, нима бўлар эди? 

Бунга жавоб топиш учун Интизом кодексини "тилга киргазамиз". Унинг 5-бўлим 2-бандида "Майдонни рухсатсиз тарк этгани, учрашувни давом эттиришдан бош тортгани учун" шундай санкциялар белгиланган (клубга нисбатан):

1. техник мағлубият;

2. пул жаримаси (500 млн сўмгача).

Шунингдек, ЎзПФЛ матбуот хизмати комиссар билдиргисига асосан, “Насаф” устозининг ҳатти-ҳаракатлари Тартиб-интизом қўмитасига оширилганини маълум қилди

Кодексга таянадиган бўлсак, Рўзиқул Бердиевни қуйидаги жазолардан бири кутиб турибди:

1. огоҳлантириш;

2. пул жаримаси;

3. маълум муддатга дисквалификация қилиш ёки расмий вазифаларни бажаришдан четлатиш.

Маълумот учун, Тартиб-интизом қўмитасига келиб тушган материаллар, улар рўйхатдан ўтказилган кундан (26 октябрь) бошлаб ўн кун мобайнида кўриб чиқилади. 

"Бунёдкор" "Навбаҳор" футболчисининг устидан шикоят қилади

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: -66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика