UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  8 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  5 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  418 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Рўзиқул Бердиев: “Ўйин амалиёти камлиги ҳам мағлубиятимизга ўз таъсирини кўрсатди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Ўйин амалиёти камлиги ҳам мағлубиятимизга ўз таъсирини кўрсатди”

“Персеполис” – “Насаф” учрашуви якунида, учрашув якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

- Аввало “Персеполис” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун гуруҳимиздаги кучли рақиб билан куч синашдик. Кучли рақиб билан бўлган учрашувларда диққатни йўқотиш оғир оқибатларга олиб келади. Биз биринчи голни ўтказган вазиятда ана шундай диққатимизни йўқотдик. Аслида футболдаги биринчи гол катта аҳамиятга эга. Биз деярли янги таркиб билан ўйнаяпмиз, шунингдек таркибимизда ёш футболчилар ҳам кўп. Бу футболчиларимизда бугун ҳаяжон ҳам кўп бўлди.

“Персеполис” кучли жамоа, таркибида кучли футболчилар тўп тепишади. Ўйлайманки улар бу йилги ОЧЛда ҳам узоқроқ боришади.

Бизда ҳали миллий чемпионатимиз бошлангани йўқ. Биз энди янги мавсумдаги иккинчи расмий учрашувни ўтказдик. Ўйин амалиёти камлиги ҳам бугунги мағлубиятимизга ўз таъсирини кўрсатди.

“Персеполис” клубида ажойиб ҳужумчилар бор, бундай ҳужумчиларга қарши ўйнаганда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Бу футболчилар бугунги учрашувда ҳам ўзларини кўрсатишди, - дейди Рўзиқул Бердиев. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика