Рўзиқул Бердиев: "Олдинда "Пахтакор"га қарши муҳим баҳс кутиб турибди"
31 окт 2015 17:31
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Олдинда "Пахтакор"га қарши муҳим баҳс кутиб турибди"
"Динамо" - "Насаф" (1:1) учрашувидан кейин Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Бизнинг жамоа майдонга ғалаба учун тушгандик. "Пахтакор"га қарши баҳс ўз майдонимиздаги сўнгги учрашув бўлади. Мухлисларни қувонтириш учун ҳаракат қиламиз.
Вазиятга реал қарасак иккита ўйинда очко йўқотганимиздан сўнг биринчи ва иккинчи ўринлар учун имкониятимиз пасайиб кетди.
Бугун майдонга тушмаган бир қатор футболчиларда кичик жароҳатлари бор эди, таваккал қила олмасдик.
Геворкян "Пахтакор"га қарши ўйинда бизга ёрдам беришига умид қиламан", - дейди Бердиев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар