

Мазкур тадбирда жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 2023 йилги мавсум ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз жамоа сифатида ҳар доим кучли бўлганмиз. Бир нечта футболчилар жамоамизни тарк этишди. Лекин бу билан кучсизланиб қолмаймиз.
Оҳирги йилларда "Насаф"нинг мавқеини кўтара олдик. 2023 йилги мавсумда ҳам ҳар бир фронтда курашамиз ва қашқадарёликларга чемпионликни туҳфа этиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз", – деди Рўзиқул Бердиев.



