UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  2 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  3 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  26 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3

Рўзиқул Бердиев: “Молиявий муаммоларни эсдан чиқариб майдонга тушяпмиз” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Молиявий муаммоларни эсдан чиқариб майдонга тушяпмиз”

Суперлиганинг 16-тури доирасида ўтказилган “Насаф” ва “Сурхон”(5:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.




“Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Учинчи голга қадар “Сурхон” жамоасига имконият бермадик. Рақиб сафида тажрибали футболчилар бор эди, уларга имконият бермасликка ҳаракат қилдик. Учинчи голдан кейин озгина бўшашдик. Ўйин давомида устунлик биз томонда бўлди, буни ҳисобда ҳам акс эттирдик. Йигитлар кўрсатмаларимизни бажаришди.   

“Навбаҳор” билан ўйинга яхши тайёрланамиз. Бугунги ғалаба руҳий томондан кўтаринкилик бериши тайин. Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндашмоқдамиз. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Жамоалар бизга муносиб қаршилик кўрсатишмоқда. Йигитлардан ҳар бир учрашувга жиддий тайёрланишни талаб қилмоқдамиз. 

Марко Станоевичнинг ўйинида мавсум бошига қараганда пасайиш бўлди. Балки чарчоқ аломатидир ёки бошқа сабабданми, билмадим. Лекин тажрибаси катта, ўйинни бошқаришга бизга ёрдам бермоқда. Траорега “Андижон” билан ўйинда имконият бердик. Қанот ярим ҳимоясида ўйнади, лекин биз кутган ўйинни кўрсата олмади. Бугун Шерзод Насруллаев чарчаб қолди, шунинг учун уни қанот ҳимоясида ўйнатдик. 

Молиявий муаммолар бор, биз буни ўйлаб майдонга чиқаётганимиз йўқ. Футболчилар вазиятни тўғри тушуниб туришибди. Ҳомийларимизга ишонамиз, тез орада муаммо ўз ечимини топади деган умиддамиз. Биз ўз ишимизни тўғри бажаришга ҳаракат қиляпмиз.

Ойбек Бозоров “Андижон” билан ўйинда жароҳат олди Лекин кечаги машғулотларда қатнашди ва ўйнай олишини билдирди. Ўйиндан олдин жароҳати барибир ўз сўзини айтди. “Навбаҳор” билан ўйинда мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз”, – дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика