UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Кейнинг 93-дақиқадаги голи "Ювентус"ни мағлуб этди  4 18:27Де Йонг: "Барселона"нинг асосий футболчиси бўлиш учун курашаман"  4 18:10"Манчестер Юнайтед"га Пепе керак  2 18:09Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади  17 17:49Вела: "Мен Златандан яхшироқман, аммо"  8 17:29Гризманн: "Месси ва "Барселона" учун барчасига тайёрман"  10 17:14"Атлетико"нинг яна бир асосий ҳимоячиси жамоадан кетаётганлигини маълум қилди  0 16:57Пул муҳим эмаслиги, "Ювентус"даги кумирлари, Мино ҳақида - Де Лигт нима учун "кекса синьора"ни танлаганини айтди  5 16:44"Милан" Африка Кубогининг энг яхши футболчиси билан шартнома имзолайди  2 16:17 Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 16:13“Сурхон” жамоаси футболчилари норматив тестларни топширди  6 16:10Ана ҳолос! Неймарнинг ПСЖ раҳбарлари билан муносабатлари ёмонлашди  11 16:06Халқаро Чемпионлар Кубоги. "Ювентус" - "Тоттенхэм". Асосий таркиблар маълум!  25 16:04Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Бухоро" 3:1  11 15:57Бэйлнинг агенти: "Зидан - шарманда"  15

Рўзиқул Бердиев: "Менинг жамоам “Андижон”дан асло кучсиз эмас" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Менинг жамоам “Андижон”дан асло кучсиз эмас"

"Андижон" - "Насаф" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги учрашув кескин курашлар остида ўтди. Ўйлайманки менинг жамоам “Андижон”дан асло кучсиз эмас. Тўғри, бугун мағлуб бўлдик. Лекин келгуси баҳсларда албатта ютамиз. Буга 100 фоиз ишончим комил. Бизнинг олдимиздаги энг асосий вазифа – шу ёш ўйинчиларнинг тажриба тўплашларига имкон бериш. Бугунги баҳсдаги мағлубиятимизга асосий сабаб – стандарт вазиятлар бўлди. Ўйин қоидасини камроқ бузишимизни айтгандим.

Голларда дарвозабонни айбламоқчи эмасман. Бутун жамоа хато қилди. Натижа бўлмаганидан кейин албатта ўйинимиз ҳам қониқтирмади. Жамоамиз ҳали ёш. Тезкор гол ўтказганимиз жамоага таъсир қилди демаган бўлардим.

Кетма-кет учинчи мағлубиятни қабул қилиб олдик. Мана шу руҳий вазиятдан чиқиб кетишимиз керак. Жамоамиздаги ёш ўйинчилар ўсиши керак.

Бобир Абдихолиқовда анчадан буён жароҳати бор. Унга ҳозирча дам олиш ва даволанишга имконият яратиб бердик. Кенжабоев кеча шамоллаб қолди. Бундан ташқари "Пахтакор" билан баҳсда олган жароҳати ҳали битмаган.

Ҳакамлик? Муртозаев гол урган вазиятда офсайд йўққа ўхшади. Лекин ҳали ўзим буни видеода кўриб чиққаним йўқ. Шу боис аниқ бир гап айта олмайман", - дейди Рўзиқул Бердиев. 

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг